Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Аҳоли осойишталиги – устувор вазифа

Аҳоли осойишталиги – устувор вазифа

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғлиши бўлиб ўтди. Унда «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Навоий вилоятидаги ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Кенгайтирилган йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутасадди ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида, конституциявий ислоҳотлар нуқтаи назаридан Олий Мажлис палаталари ва энг аввало, фракцияларнинг давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш, қабул қилинаётган қонунлар, муҳим ижтимоий-сиёсий, иқтисодий давлат дастурларининг ижросини сўзсиз таъминлаш борасидаги фаолияти сифат жиҳатидан янги асосда қурилиши лозим, деб айтиб ўтган эди.

Йиғилишда фуқароларнинг хавфсизлигини муҳофаза қилиш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни сақлаш учун зарур шароитларни яратиш мамлакатимиздаги давлат сиёсатининг муҳим йўналиши эканлиги алоҳида таъкидланди. Мамлакатда Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш мақсадида Фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракат қилиш давлат тизими, шунингдек қутқарув хизматлари ҳамда қутқарув тузилмалари ташкил этилган.

«Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги, «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қутқарув хизматларини тузиш ва улар фаолиятини ташкил қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этишда иштирок этаётган қутқарувчиларни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқароларини, ҳуқуқий ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосларини белгилайди.

Ҳозирда фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш масалаларини муваффақиятли ҳал этиш мақсадида самарали ҳаракат қилишга тайёр бўлган малакали мутахассислар тайёрлаш тизими яратилган. Ўқув машғулотлари ахборот-коммуникация технологияларидан, замонавий авария-қутқарув асбоб-ускуналари, махсус транспорт ва техникадан фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда.

Қайд этиб ўтилганидек, «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш бўйича 2009 йил 24 январда тасдиқланган тадбирлар режасини ижро этиш борасида Навоий вилоятида қутқарув хизматлари ҳамда қутқарув тузилмалари ташкил этилган ва фаолият юритмоқда. Уларнинг фаолияти Фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят бошқармаси томонидан мувофиқлаштирилмоқда. Идоравий норматив ҳужжатлар асосида қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг шахсий таркибини тўлдириш, уларни касбий тайёргарлик ва аттестациядан ўтказиш, шунингдек қутқарувчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Навоий вилояти саноати ривожланган ҳудуд ҳисобланиб, бу ердаги корхона ва ташкилотларда фавқулодда холатларни олдини олиш ва қутқарув ишларини амалга ошириш учун қутқарув тузилмалари ташкил этилган, дейди Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Т.Каримов.- Назорат- таҳлил фаолияти депутатлар ва соҳа мутахассислари хамда экспертлар томонидан олиб борилди.Ўрганиш давомида қонун моддаларидаги Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилишга ҳамда уларни бартараф этиш ишларини олиб боришга доимий шай ҳолатда сақлаб туриш, уларни комплектацияси ва аттестациядан ўтказиш масалалари кўрилди. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини махсус анжомлар билан таъминланиши ва ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганиш даврида вилоят қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари томонидан фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича 246 та, байрам тадбирларида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича 125 маротаба шунингдек тактик-амалий машқлар ва тактик машғулотлар учун 131 та чиқишлар амалга оширилган.

Навоий вилоятида профессионал асосда ишлаётган қутқарувчиларнинг умумий сони 277 нафарни ташкил этади, дейди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Х.Сотиев. - Бундан ташқари, Фуқаро муҳофазаси бошлиғи – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2007 йил 10 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси тузилмалари тўғрисида»ги буйруғига мувофиқ вилоятнинг барча иқтисодиёт объектларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган штатдан ташқари қутқарув тузилмалари ташкил этилган.

Фавқулодда вазиятлар юзага келганда тиббий ёрдам кўрсатиш учун вилоятда 117 та врачлик тез тиббий ёрдам бригадаси, 3 та доимий тайёргарликдаги махсус шошилинч тез тиббий ёрдам бригадаси, шунингдек эпидемияга қарши мобиль бригада ва радиологик бригада ташкил этилган. Шу билан бирга, йирик иқтисодиёт объектларида, хусусан, Навоий кон металлургия комбинатида хавфсизликни таъминлаш ва авария хавфсизлигини олдини олиш, профилактика ишларини ташкиллаштириш учун махсус қутқарув хизмати ташкил этилган ва ушбу тузилма ҳозирда энг замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган.

Мажлисда сўзга чиққан депутатлар томонидан фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлашга хизмат қилувчи мазкур соҳани самарали ташкил этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Муҳокама якунлари бўйича Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Кўришлар сони: 2769

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.04.2017
Парвоз учун жавоб беришга тўғри келади

– Маълумки, охирги вақтларда учувчисиз бошқариладиган қурилмаларни қўллаш билан боғлиқ ҳаво ҳудудидан...

21.04.2017
Маҳаллий Кенгашлар фаолияти ҳамда ваколатини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ...

20.04.2017
Тиббиётни мувофиқлаштирувчи Комиссия йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни...

Тадбирлар тақвими