Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Янги таҳрирдаги «Ветеринария тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар иштирокида қизғин муҳокама қилинди

Янги таҳрирдаги «Ветеринария тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар иштирокида қизғин муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида янги таҳрирдаги «Ветеринария тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Унда Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари вакиллари, экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида ҳайвонлар касалликлари, инсонлар учун ҳам хавфли бўлган юқумли касалликлар сони кўпайган, уларнинг тарқалиш хавфи ортган бир шароитда мамлакатимиз аҳолисини бундай хавфдан ўз вақтида ҳимоя қилиш, уларни сифатли гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи энг муҳим ва долзарб масалаларидан биридир.

Шундан келиб чиққан ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари янги таҳрирдаги «Ветеринария тўғрисида»ги қонунлойиҳасини муҳокама қилиш ва уни янада такомиллаштиришга жиддий эътибор қаратдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 январда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида депутатлар қонун лойиҳаларини мутахассислар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида кенг муҳокама қилиши лозимлиги қайд этилган эди. Мазкур устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда депутатлар қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилдилар.

Ўтган даврда парламент қуйи палатасидаги Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳузурида экспертлар, ветеринария соҳасининг етакчи мутахассислари ва олимлари, амалиётчилар ҳамда жамоат ташкилотларининг вакилларидан иборат ташкил этилган ишчи гуруҳи мазкур қонун лойиҳаси устида иш олиб борди. Турлича фикрлар ва қарашлар, таклиф ва тавсиялар, бахс ва мунозаралар асосида лойиҳа қайтадан ишланди ва маромига етказилди.

Қонун лойиҳасидаги ҳар бир янгилик Қонунчилик палатасидаги сиёсий партия фракциялари аъзолари томонидан партиянинг сайловолди дастури ва партия электоратининг манфаатлари ҳимоясидан келиб чиқиб қизғин бахс-мунозаларга сабаб бўлди.

И. Зокиров (ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси) – биз қонун лойиҳасида хусусий ветеринария фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кенгроқ ҳимоя қилиш мақсадида қатор таклифларни илгари сурдик ва уларни лойиҳага киритилишига эришдик.

Масалан, амалдаги “Ветеринария тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасида хусусий ветеринария фаолияти билан шуғулланувчи мутахассислар амалга ошираётган ишлари ҳақида давлат ветеринария хизмати олдида белгиланган тартибда ҳисоб бериб боришлари шарт, деган норма мавжуд эди. Биз унинг ўрнига улар фақатгина давлат статистика органларига ҳайвонлар сонига оид маълумотларни тақдим этиб боришига оид нормани киритишни таклиф қилдик.

Шунингдек, хусусий ветеринариянинг ролини кучайтириш, ҳақиқий рақобат муҳитини қарор топтириш мақсадида уларнинг мутахассисларига давлат ветеринария хизмати мутахассислари эга бўлган барча ҳуқуқлар берилиши таклиф этилди.

Бу Президентимизнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ташаббуслари, бу йўналишда қабул қилинаётган қонун ва қонун ости ҳужжатлари талабларига мос келади.

Ж. Абдижамилов (“Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзоси) – биз мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштиришда партиямиз сайловолди дастуридаги асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда озиқ-овқат сифати ва хавфсизлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратдик.

Шунингдек, аҳолининг эпизоотик хавфсизлигини таъминлашдаги муҳим йўналишлар бўйича таклифлар билдирдик. Хусусан, бизнинг таклифларимиз асосида қонун лойиҳасидаги маҳаллий давлат ҳокимиятининг ветеринария соҳасидаги ваколатлари акс этган 9-модда иккита янги банд билан тўлдирилди. Улар асосида маҳаллий давлат ҳокимиятига ҳайвонларнинг юқумли касалликлари пайдо бўлган тақдирда чеклов тадбирларини (карантин) ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва ҳудуддаги чорвачилик ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб ҳудудий давлат ветеринария хизматининг ташкилий тузилмасини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори билан келишиш ваколатлари берилмоқда.

Шу билан бирга эпизоотия тушунчасини қонун лойиҳасининг 3-моддасигага киритидик. Бу аҳоли учун қонунни тушунишда, уни амалга самарали татбиқ этилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

З. Акрамова (ЎзХДП фракцияси аъзоси) – биз аҳолимиз, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам саломатлигини таъминлаш нуқтаи назаридан, хайвонларга хос бўлган ва инсон ҳамда ҳайвонлар ючун хавфли бўлган юқумли касалликлардан уларни муҳофаза қилиш учун хайвонларни йўқотишга(утилизация, сўйиш ва бқ) оид талабларни кучайтиришга эътибор қаратдик.

Шунингдек, эпизоотик вазиятларда аҳолига ёрдам бериш, ҳайвонлар ва улардан олинадиган маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш билан бирга уларнинг нархи ошиб кетмаслигини, ҳайвонларни эмлаш тадбирлари ва махсус дори воситаларини текин берилиши, бу борада кам таъминланган аҳоли қатлами манфаатларини ҳам эътиборга олиш лозимлигига асосий эътиборни қаратдик.

Бизнинг таклифимиз асосида қонун лойиҳасининг 9-моддасига янги норма киритилди. Унга асосан, Давлат ветеринария бош бошқармаси: республика ҳудудида, шу жумладан чегара ҳудудларда, шунингдек қўшни ва чет давлатларда юзага келган эпизоотик вазият тўғрисида тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларни хабардор қилади, эпизоотияларни бартараф этиш бўйича тавсиялар беради.

Ш. Якубов (“Адолат” СДП фракцияси аъзоси) – биз ветеринария соҳадаги давлат идораларининг ваколатларини аниқ белгиланишига алоҳида эътибор қаратдик. Бизнинг таклифимиз асосида лойиҳага янги 8-модда киритилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ветеринария соҳасидаги ваколатлари аниқ баён этилди.

Шунингдек, бизнинг таклифларимиз асосида ҳайвонлар ва улардан олинадиган маҳсулотлар ва хом ашё эгаларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди. Аввалги лойиҳада уларга атиги тўртта ҳуқуқ берилган бўлса, депутатлар таклифлари асосида яна учта муҳим ҳуқуқлари лойиҳага киритилди. Масалан, ҳайвон эгалари ветеринария осойишталигини таъминлашни яхшилаш бўйича таклифлар бериш, ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларини огоҳлантириш, олдини олиш, диагностика ва йўқотиш бўйича текин хизматлари олиш ҳуқуқига эга бўлмоқдалар.

Умуман, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида янги таҳрирдаги «Ветеринария тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси депутатлар ўртасидаги кескин бахс-мунозараларга сабаб бўлди. Депутатлар ўзларини қўллаб-қувватлаб, ишонч билдирган сайловчилари манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан мазкур масалага жиддий ёндашдилар. Мазкур муҳокамалар, мунозаралар парламент қуйи палатасида қонун ижодкорлиги демократик асосларда давом этаётганлигини яққол намоён этади.

Кўришлар сони: 13690

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими