Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари
Адлия вазирининг ахбороти эшитилди
2012 йил 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Н.Юлдашевнинг ахбороти эшитилди.
Контрафакт маҳсулотлари – Давлат назоратида
2012 йил 19 июнь куни Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига контрафакт маҳсулотлари олиб кирилишининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг Тошкент шаҳрида ижро этилиши юзасидан назорат-таҳлил якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Қонун ижросига бағишланди
Жорий йилнинг 18 июнь куни Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази тизимларида ижро этилиши юзасидан 2011 йилнинг 8 июлида қабул қилинган Қўмита қарори ижросининг мониторинги якунлари муҳокама этилди.
Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятига бағишланди
2012 йилнинг 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти: амалиёт ва муаммолар” мавзуида семинар ўтказилди.
Янги иш ўринларини яратиш – долзарб вазифа
2012 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг “2012 йилга мўлжалланган иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”нинг биринчи чоракдаги ижросини таъминлаш бўйича ахбороти тингланди.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон: ҳамкорликнинг узилмас ришталари
Шу йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси С. Иноғомов «Ҳиндистоннинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий жиҳатлари: Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатлари» мавзусидаги маърузаси тингланди.

Қўмита йиғилишида давлат бюджети ижроси
Шу йилнинг 8 июнь куни Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йилдаги ва 2012 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди.

Таълим соҳасини ривожлантиришга йўналтирилди
2012 йилнинг 7 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг 2011 йил ва 2012 йил биринчи чорак якунлари ижроси муҳокама этилди.

Ижтимоий масалаларни яхшилашга эътибор қаратилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йил ва 2012 йил биринчи чоракдаги ижросига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлат бюджетининг биринчи чорак якунлари – муҳокамада
Жорий йилнинг 6 июнь куни Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йилдаги ҳамда 2012 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси якунлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш ҳақидаги ахборот кўриб чиқилди.

Қонун ижроси – қўмита назоратида
Шу йилнинг 18 май куни Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси раисининг “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Қонунга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда уларнинг ҳаётга татбиқ этилиши ҳақида”ги ахбороти эшитилди.
Қўмита қарорининг ижроси депутатлар муҳокамасида
2012 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳамда “Ўзавтойўл” Давлат акциядорлик компанияси ва унинг тизимидаги корхоналарда “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши юзасидан Қўмита томонидан 2011 йил 3 июнда қабул қилинган қарорнинг амалда ижро этилишини ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Депутатлар минбари
Новостная лента
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси жойларда иш бошлади
Депутатларнинг дастлабки манзили вилоятнинг Ғузор туманидаги 6482 нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган ...
Йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар органлари ходимисиз расмийлаштириш (европротокол) тартиби белгиланмоқда
Юртимиз ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар таҳлилига кўра, 2018 ...
Қонунда фақат асослантирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олинди
Қайд этилганидек, лойиҳада транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини...