Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари
Назорат институтининг назарий ва ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ўзбекистонда парламент назоратини амалга оширишнинг назарий ва ҳуқуқий асослари” мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда сенаторлар, депутатлар, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), олимлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Автомобиль транспорти соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш: ҳолати ва истиқболлари
Автомобиль транспорти Ўзбекистонда ишлаб чиқариш инфраструктурасининг энг муҳим таркибий қисми бўлиб, унинг барқарор ва самарали фаолияти иқтисодиётнинг юқори суратларда ўсиши, аҳоли ҳаёти сифатининг ошиши, Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиёти билан интеграциялашуви учун зарур бўлган шарти ҳисобланади. Шу мақсадда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан "Автомобиль транспорти соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш: ҳолати ва истиқболлари” мавзусида конференция ўтказилди.
Қўмитада Вазир ахборотини эшитишга тайёргарлик кўрилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш дастурини амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ахборотини эшитишга бағишлаб ишчи гуруҳининг ташкилий йиғилиши ўтказилди.
“Мактабда ижтимоий тенглик масалалари” лойиҳаси электорат ва кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида “Умумтаълим мактабларида жамоатчилик назорати” мавзусида амалий видеоконференция бўлиб ўтди. Партиянинг “Мактабда ижтимоий тенглик масалалари” лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари ва партия фаоллари, Халқ таълими вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлинмалари мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Очиқлик ва ошкоралик – демократия мезони
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан «Очиқликни таъминлаш: самарали ҳуқуқни қўллаш амалиёти» мавзуида семинар ўтказилди. Депутатлар, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, давлат органларининг ахборот хизмати раҳбарлари иштирок этган тадбир Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майда қабул қилинган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонунини амалиётда қўллаш самарадорлигини оширишга қаратилди.
Навлар уруғчилигида жамоатчилик назорати ўрнатилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан “Уруғчилик тўғрисида”ги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш истиқболлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Т.Эшназаров ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида аграр тармоқда ҳосилдорлик ошаётганини, бунда селекция ишлари муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.
Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Парламент комиссияси раиси А.Саидов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилининг изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилаётгани жамиятимизда демократик ислоҳотларни янада ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва ролини юксалтиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.
Фармацевтика фаолияти ривожланмоқда
Пойтахтимиздаги 7-клиник шифохонада фармацевтика фаолиятига оид қонун ҳужжатлари ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, даволаш-профилактика муассасалари вакиллари, шифокорлар, фармацевтлар иштирок этди.
Мактабдан ташқари таълим самарадорлиги ошмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Мактабдан ташқари таълим: сифат ва самарадорлик” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари мутасаддилари, илмий-тадқиқот институтлари, Республика таълим маркази мутахассислари, мактабдан ташқари таълим масканлари педагоглари иштирок этди.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини тартибга солишдаги таклифлар кўриб чиқилди
Парламент қуйи палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қўмита аъзолари томонидан йил давомида ўтказилган инвентаризация якунлари билан боғлиқ масала кўриб чиқилди. Хусусан, унда “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг айрим моддалари амалиётда қай даражада ишлаётганлиги муҳокама этилди.
Иқтисодиёт ривожига мос бухгалтерия ҳисоби жорий этилди
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 апрелдан кучга кирган янги таҳрирдаги «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуни замонавий бошқарувнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган ишончли ва мукаммал иқтисодий ахборот ва ҳисоботлар билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосига айланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Абдурашид Тўхтабоев ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди.
Электрон тижорат бозори ривожланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида электрон тижоратга оид қонуности ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С.Отамуродов, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси И.Абдуллаев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида иқтисодиёт тармоқларига ахборот технологиялари жорий этилаётгани савдо ва хизмат кўрсатиш жараёнида кенг қулайликлар яратаётганини таъкидлади.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси жойларда иш бошлади
Депутатларнинг дастлабки манзили вилоятнинг Ғузор туманидаги 6482 нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган ...
Йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар органлари ходимисиз расмийлаштириш (европротокол) тартиби белгиланмоқда
Юртимиз ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар таҳлилига кўра, 2018 ...
Қонунда фақат асослантирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олинди
Қайд этилганидек, лойиҳада транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини...