Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари
Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоялаш — долзарб масала
Давра суҳбатида қайд этилганидек, ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан самарали ҳимоя қилмай туриб, улардан сифатли, юқори ҳосил олиб бўлмайди. Мутахассисларнинг фикрича, дейлик, олма қуртига қарши кураш олиб борилмаса, ҳосилнинг 50 ва ҳатто 70 фоизини йўқотиш мумкин.
Давлат бюджети маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши қандай бўлиши лозим?
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 22 августдаги қарорига асосан ишлаб чиқилаётган “Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳамда 2021 ва 2022 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасининг шакли муҳокама қилинди.
Маиший чиқиндилар масаласи таҳлилий ўрганилди
Фарғона вилоятида аҳоли билан 2019 йил 1 январдан бошлаб оммавий шартнома тизимига ўтилганини инобатга олиб, бугунги кунда техникаларнинг ташиш қувватидан келиб чиқиб, 846 мингдан зиёд аҳоли қамраб олинган. Аҳолиси сони 3,7 миллиондан зиёдни ташкил этувчи мазкур вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК ҳамда санитар тозалаш корхоналари томонидан 1 миллион 261,7 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Фаол ташқи сиёсат: қонунчиликни такомиллаштириб боришни тақозо этади
Бугун Ўзбекистон ташқи сиёатида мутлақо янгича ёндашув пайдо бўлиб, етакчи хорижий давлатлар, аввало, яқин қўшнилар билан дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича аниқ ва амалий ишлар қилинмоқда.
Босма нашрларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилди
2019 йил 12 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Очиқлик ва демократияни таъминлашда босма нашрларнинг роли” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Таълимда сифат кўрсаткичи қандай қилиб 22 фоизга тушиб кетган?
Бу саволга 2019 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси билан ҳамкорликда Халқ таълими вазирлигида “Ўқувчи ёшларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланишини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда халқ таълими тизими олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида ўтказилган анжуманда жавоб изланди.

Ўзбекистон – БМТ: Тинчлик йўлидаги самарали ҳамкорлик
Ўзбекистоннинг бугунги кундаги ташқи сиёсат борасидаги ташаббуслари ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланиб, ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Бу нафақат мамлакатимиз ёки Марказий Осиё минтақаси, балки глобал муаммоларни ҳал этиш имкониятини ҳам бермоқда. Бунда халқаро ташкилотлар хусусан, БМТнинг ўрни муҳим бўлмоқда.

Қўмиталар инвестиция иқлимини яхшилаш масаласини назоратга олди
Таъкидлаш жоизки, кейинги пайтларда юртимизда хорижий инвестицияларни фаол жалб этишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори 2018 йилда 2,8 миллиард долларга етиб, 2017 йилдаги прогноз кўрсаткичларидан 7 фоизга кўпроқни ташкил этди. Хорижий капитал иштирокида 2162 та янги корхона очилди. Бу 2017 йилга нисбатан 2,7 баробар кўп демакдар (800 та қўшма ва хорижий корхона). Ҳозирги кунда хорижий сармоя иштирокида фаолият олиб бораётган корхоналарнинг умумий сони 7371 тага етди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги депутатлик корпуси назоратида
Жорий йилнинг 22 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2018 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ижросига бағишланган йиғилиши ўтказилди.
Кимларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилади?
Қайд этилганидек, амалиётда ногирон фарзандни тарбиялаётган оналар иш стажига эга бўлолмаётгани муаммолигича қолаётган эди. Давлат дастурига мувофиқ, Пенсия жамғармаси томонидан болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарига – 55 ёшга тўлганида ижтимоий нафақа тайинлаш юзасидан тайёрланган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ҳам атрофлича муҳокама этилди.
Депутатлар қишлоқ хўжалигига киритилаётган сармоялар ҳолати билан қизиқди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ЎзЛиДеП фракцияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари С.Бекеновнинг “2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги соҳасига киритилган тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳолати тўғрисида”ги ахборотини эшитди.
ОИВ-инфекцияси профилактикаси борасидаги вазият қандай?
Ҳозирги кунда мамлакатда 140 дан зиёд «ишонч хоналари» мавжуд бўлиб, улар аҳолининг ОИВга нисбатан заиф бўлган гуруҳларини ахборот-таълим хизматлари, маслаҳат бериш ҳамда зарурат бўлганда, мурожаат этганларни турли тиббий ва психологик ёрдам олиш учун тегишли муассасаларга юбориш билан шуғулланади.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси жойларда иш бошлади
Депутатларнинг дастлабки манзили вилоятнинг Ғузор туманидаги 6482 нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган ...
Йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар органлари ходимисиз расмийлаштириш (европротокол) тартиби белгиланмоқда
Юртимиз ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар таҳлилига кўра, 2018 ...
Қонунда фақат асослантирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олинди
Қайд этилганидек, лойиҳада транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини...