Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Навқирон авлод камолоти йўлида

Навқирон авлод камолоти йўлида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида «Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда депутатлар, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, талабалар, ўқувчилар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Н.Умаров, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси А.Шодмонов ва бошқалар интеллектуал салоҳиятли, Ватанимизнинг эртанги тараққиёти учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол авлодни камолга етказиш Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосини ташкил этишини таъкидлади.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга йўналтирилган йигирмадан ортиқ қонун қабул қилинди, ўттиздан зиёд халқаро ҳужжатлар имзоланди. «Таълим тўғрисида»ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифалар ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилиши натижасида 12 йиллик узлуксиз таълим тизими жорий этилди. Кўплаб янги умумтаълим муассасалари, лицей ва коллежлар, мусиқа мактаблари барпо этилди. Мавжудлари реконструкция қилиниб, замонавий технологиялар, ўқув-услубий воситалар билан жиҳозланди.

Ёшлар саломатлигини муҳофазалаш, улар ўртасида тадбиркорлик ва оммавий спортни ривожлантириш, ўсиб келаётган авлодни инсон камолотига салбий таъсир этувчи иллатлар, «оммавий маданият» ниқоби остидаги бузғунчи ғоялардан ҳимоялаш, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида вояга етказишга йўналтирилган изчил ислоҳотлар ўз самараларини бераётир. Бу ишларнинг натижалари ёшларнинг саломатлик кўрсаткичи йилдан-йилга яхшиланиб бораётгани, таълим, спорт, маданият, тадбиркорлик каби соҳаларда қўлга киритаётган ютуқлари мисолида яққол намоён бўлаётир.

Депутатлар ва ёшлар иштирокида бундай тадбирларни ташкил этишдан мақсад мустақил ҳаётга кириб келаётган авлодни юртимизда ёшлар камолотига йўналтирилган ҳуқуқий-амалий ишларнинг натижалари билан яқиндан таништириш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг ўзига хос жиҳатлари хусусида билим ва дунёқарашини янада бойитишдир.

Давра суҳбатида Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари, бу йўналишдаги миллий тажриба ва халқаро амалиёт, ушбу йўналишдаги қонунларни янада такомиллаштиришга оид маърузалар тингланди. Ёшларни қизиқтирган саволларга депутатлар жавоб қайтарди.


Кўришлар сони: 9530

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими