Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Маҳалла институтини такомиллаштириш долзарб вазифа

Маҳалла институтини такомиллаштириш долзарб вазифа

Қуйи палатанинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг бир қатор вилоят ва шаҳарларида туркум семинарлар ташкил этилмоқда. Уларда “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш, ташкилий ва иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, унинг фуқаролик жамияти институти сифатидаги ролини кучайтириш” мавзуси муҳокама этилмоқда.

Мазкур семинарларда Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг депутатлари, вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмиталарининг раислари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари масъуллари, Республика “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди мутасадди раҳбарлари, ҚФЙ ҳамда МФЙ раислари, ННТлар вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Таъкидлаш лозим, истиқлол йилларида Ўзбекистонда жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётининг ажралмас қисми, кучли бунёдкорлик салоҳиятига эга жамоатчиликнинг ўзини ўзи бошқаришнинг муҳим бирламчи бўғини сифатида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга доир тизимли ва изчил чора-тадбирлар амалга оширилди. Бугунги кунда мамлакатимизда 10 мингга яқин фуқаролар йиғинлари фаолият кўрсатмоқда. Шундан, 194 та шаҳарча, 1293 та қишлоқ, 157 та овул ва 8112 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкил этилган. Улар илгари маҳаллий ҳокимият органларининг алоҳида ҳуқуқлари ҳисобланган 30 дан ортиқ вазифани бажармоқда, чунончи аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, фуқаролар манфаатларини ҳимоялаш каби кўплаб масалаларни самарали ҳал этмоқда.

Бу борада Президентимиз ташаббуси билан маҳалла фаолиятининг ташкилий асосларини такомиллаштириш, унинг вазифалари кўламини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро яқин муносабатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани ўзининг юксак самараларини бермоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан тақдим этилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепция”сида фуқaрoлaр ўзини ўзи бoшқaриш институти – маҳалла фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш бўйича қатор қонунчилик ташаббуслари илгари сурилган. Концепцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуни 2013 йил 22 апрелда янги таҳрирда қабул қилинди.

Маҳалла институти орқали аҳолини аниқ йўналтирилган тарзда ижтимоий муҳофаза қилиш тизими амалга жорий этилди. Ўтказилаётган тадбирларнинг иштирокчилари ушбу тизим асосини ўзбек халқига хос эзгу-ғоя, меҳр-оқибат, бир-бирига ёрдам бериш каби кўп асрлик анъаналар ташкил этишига алоҳида эътибор қаратдилар.

Семинарларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятни ривожлантириш, ўта муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишга қўшаётган салмоқли ҳиссаси ҳисобга олинган ҳолда, улар фаолиятининг қонуний асосларини янада такомиллаштириш, маҳалла вазифаларини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан яқин ҳамкорлигини таъминлаш, улар ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш зарурлиги эътироф этилди. Шунингдек, маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш, шунингдек, унинг давлат бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати олиб бориш тизимидаги вазифаларини янада кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирларда маҳалла тизимини янада такомиллаштириш, унинг ташкилий ва иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, шунингдек, унинг маҳаллий аҳамиятга эга бўлган масалаларни ҳал этишда, миллий ва маънавий қадриятлар, урф-одат ва анъаналарни тиклаш ва ривожлантиришда фуқароларнинг кенг иштирокини таъминлайдиган фуқаролик жамияти институти сифатидаги фаолиятини кучайтириш каби вазифаларни амалга ошириш юзасидан мутахассислар ва экспертларнинг таклиф ва мулоҳазалари инобатга олиниб тегишли чора-тадбирлар кўрилиши лозимлиги таъкидланди.


Кўришлар сони: 8080

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими