Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўзбекистонда инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг долзарб масалалари

Ўзбекистонда инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг  долзарб масалалари

Маълумки, Ватанимиз мустақиллигининг илк йилларидан мамлакат илм-фанини, етакчи илмий мактабларни ривожлантиришга, илмий салоҳиятни юксалтиришга, айниқса Фанлар академияси фаолиятини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Мамлакатда соҳани юксалтиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий базанинг самарали ташкил этилиши илм-фан соҳасида янги тарихий воқеликларга жавоб берадиган давлат сиёсатининг босқичма-босқич рўёбга чиқаришда муҳим омил бўлди.

Айниқса, сўнгги йилларда инновацион соҳаларни ривожлантириш, янги илмий ишланмаларни рағбатлантириш, умуман бу борадаги фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича етарли тажриба ва салоҳият тўпланди. Бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг ҳам ўзига хос хиссаси бор. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан 2015 йил 30 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қўмитанинг сўнгги йиллардаги фаолияти якунлари ва келгуси вазифаларига бағишланган ахбороти эшитилди.

Қўмита эшитувида Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Фанлар Академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раҳбар ходимлари, Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими, Молия, Иқтисодиёт, Адлия Қишлоқ ва сув хўжалиги ва бошқа вазирликлар мутасаддилари, олий таълим муассасаларининг маъсул ходимлари, илмий тадқиқот институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда Қўмита ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги “Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларга мувофиқ амалга оширишиб келаётгани ҳақида сўз борди. Ушбу хужжатларга мувофиқ соҳада турли илмий лойиҳаларни ўрганиш ва рўёбга чиқаришнинг аниқ йўналтирилган тизими шакллантирилди. Илмий лабараторияларни замонавий жиҳозлар билан қўшимча жиҳозлаш натижасида илмий изланишларни олиб бориш учун қулай шароитлар яратилди. Бу борада илмий ишлаб чиқариш ва тадқиқот ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамалаш учун бир қатор давлат лойиҳалари жорий этилган.

Бундан ташқари ўтган давр мобайнида илмий ходимларнинг илмий тадқиқотларни ишлаб чиқишга ва олинган натижаларни амалиётга жорий этишга қўшган илмий ва меҳнат ҳиссасига қараб уларни моддий рағбатлантириш кучайтирилганлиги, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда илмий-техника дастурларни бажарувчи ташкилотлар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 5 фоизи миқдорида илмий ходимларни моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармалари ташкил этилганлиги мамлакатда инновацион фаолиятни янги босқичга олиб чиқишга замин яратганлиги таъкидланди.

Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бу ҳар йили инновацион ярмаркаларни ташкил этиб боришдир. Мазкур Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси илмий ғояларнинг интенсиф ривожланишига, ишлаб чиқариш билан фаннинг интеграциялашувини тезлаштиришга, шу билан бирга олимлар ва ишлаб чиқарувчи мутахассисларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга хизмат қилмоқда. Жорий йилда ўтказилган “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси”да 500 та ишланмалар, инновацион ғоя ва лойиҳалар тақдим этилиб, 25 миллярд сўмлик 1000 дан ортиқ шартномалар имзоланди.

Эшитувда таъкидланганидек, ҳар йили ўтказилаётган бу каби инновацион ғоялар тадбири фан ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишни, интеграциалашувини фаоллаштиришга, Фанлар академиясининг инновацион ишланмаларини йирик ишлаб чиқариш корхоналарида – қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва фармакология, ахборот технологиялари ва таълим соҳасида тадбиқ этилишига эришилди.

Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси фаолиятидаги сон ва сифат кўрсаткичларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатимизда илмий ва инновацион ғояларни ҳаётга тадбиқ этишнинг тизимли механизми яратилганлиги фундаментал тадқиқотлардан то инновацион ғояларгача бўлган жараённинг ҳаётийлигини кўрсатмоқда.

Шу билан бирга йиғилишда депутатлар томонидан Фан ва технологиялар тараққиётининг истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлари иқтисодиёт тармоқларидаги ечимини кутаётган мавжуд муаммоларни ҳал қилишга хизмат қилиши зарурлиги, бу борада ўтган даврда имкониятлардан тўлақонли фойдаланилмаганлиги алоҳида айтиб ўтилди. Вазирликлар ва идоралар, илмий-тадқиқот муассасаларининг фан ва технологиялар ривожланишининг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича фаолиятни лозим даражада мувофиқлаштиришда имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги, ижро ва бюджет интизомини янада мустаҳкамалаш, юридик хизмат самарадорлигини оширишга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Шу билан бирга тадбирда фан ютуқлари ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш масалаларига эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. Энг асосийси қонунчилик базасини янада такомиллаштиришга, жумладан тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишини тезлаштиришга эътибор қаратиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан ушбу соҳадаги ишларни такомиллаштиришга қаратилган асослантирилган ва хар тарафлама ўйланган чоралар ва таклифларни ишлаб чиқиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Эшитув якунлари бўйича Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати 


Кўришлар сони: 15645

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими