Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

21.08.2013
Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий механизмлари яратилмоқда

21 август куни Бухоро шаҳрида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамкорлигида «Давлат ҳокимияти органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати – жамиятни демократлаштиришнинг муҳим шарти» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

05.08.2013
Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланди

2013 йил 5 август куни Сирдарё вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Экоҳаракатдан сайланган депутатлар гуруҳи ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати, Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Экологик назоратнинг аcосий вазифалари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

01.08.2013
Парламент комиссиянинг кенгайтирилган йиғилиши

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг барча институтини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳуқуқий, иқтисодий, ташкилий-техник омиллардан иборат самарали миллий модель яратилди. “Учинчи сектор”ни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми, хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотларига Давлат бюджетидан маблағ ажратиш унинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш учун муҳим рағбат бўлиб хизмат қилмоқда.

31.07.2013
Қонун лойиҳаси бўйича фракциялараро дебат ўтказилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари муҳокамалари юзасидан фракциялараро дебат ўтказилди.

29.07.2013
Ҳуқуқий тажриба самарадорлигини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Бухоро ва Самарқанд вилоятларида мамлакатимиз парламенти томонидан ишлаб чиқилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини синовдан ўтказиш бўйича ҳуқуқий тажриба амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида мазкур ҳуқуқий тажрибани ўтказиш бўйича ишчи комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

29.07.2013
Қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда

2013 йил 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ҳамда “Жамият” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида «Экологик назоратнинг фуқаролик жамиятидаги ўрни ва роли» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

18.07.2013
Қонун лойиҳаси муҳокамаси он-лайн тартибида ўтказилди

Жорий йилнинг 18 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан «Фермерлик фаолиятини ташкил этиш янада такомиллаштирилиши ва фермерлик ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган он-лайн давра суҳбати ташкил этилди.

17.07.2013
Cуғурта фаолияти қонунчилиги такомиллашмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш юзасидан Ишчи гуруҳининг муҳокамалари ўтказилмоқда.

16.07.2013
Ишчи гуруҳи қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда

2013 йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини такомиллаштиришга доир дастлабки кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

10.07.2013
Ишчи гуруҳи қонун лойиҳалари муҳокамасида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари юзасидан Ишчи гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтмоқда 

28.06.2013
Инвесторларга яратилган имтиёз ва қулайликлар

Шу йилнинг 28 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Ўзбекистонда чет эл инвесторларига яратилган имтиёз ва кафолатлар” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

27.06.2013
Қонун лойиҳалари тарғиботи муҳокама қилинди

27 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Қонунчилик палатанинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир қонун лойиҳаларининг тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими