Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Бола ҳуқуқларига оид қонунчилик ижроси депутатлар муҳокамасида

Бола ҳуқуқларига оид қонунчилик ижроси депутатлар муҳокамасида

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция ҳамда “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент шаҳридаги ижроси юзасидан ўтказилган назорат-таҳлил якунлари бўйича қўмитанинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А. Саидов олиб борди. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда юртимизда ёш авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ кафолатлаш мақсадида давлатимиз томонидан тизимли ва изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бола ҳуқуқлари ҳимоясининг ҳуқуқий асослари яратилиб, кундан-кунга такомиллаштириб борилмоқда. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш миллий қонунчиликда ўз ечимини топмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳрида “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциянинг бажарилишини таъминлаш ва “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси юзасидан бир қатор амалий ишлар қилинаётганлиги йиғилишнинг диққат марказида бўлди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 2 376 700 нафар аҳоли истиқомат қилади, шундан вояга етмаганлар 751 360 нафарни (31,61 %) ташкил этади. Шу билан бир қаторда шаҳардаги 287 та умумтаълим мактабларида 310 634 нафар (41,34 %), 79 та касб-ҳунар коллежлари ва 41 та академик лицейларда 91 611 нафар (12,19 %) ўқувчи таълим олади. 441 та мактабгача таълим муассасаларида 114 822 нафар (15,28 %) бола, “SOS-Болалар маҳалласи” ва 4 та “Меҳрибонлик уйлари”да 544 нафар (0,07 %), 17 та ақлий ва жисмоний ривожланишда муаммолари бўлган болалар учун мактаб-интернатларида 3 756 нафар (0,5 %) вояга етмаганлар тарбияланиб келмоқда. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида Тошкент шаҳрида 30 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида 6807 нафар ўқувчилар мусиқанинг 9 йўналишида ва санъатнинг 4 йўналиши бўйича сабоқ олишмоқда.

Болаларнинг дам олиши ва бўш вақтга бўлган ҳуқуқини кафолатлаш мақсадида умумтаълим мактабларида синфдан ташқари спорт тўгаракларида, спорт мактабларида 55616 нафар, улардан 17869 нафари (33%) қизлар спортнинг бир неча турлари билан шуғулланиб келмоқда. Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар томонидан 2 162 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 422 маротаба республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чиқишлар амалга оширилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича шаҳар ва туман комиссиялари томонидан 2011-2014 йиллар давомида жами 1098 та комиссия йиғилишларида 2 962 та ишлар кўриб чиқилиб, шундан 2 757 нафар вояга етмаганларни таъминлаш, уларга таълим-тарбия бериш мажбуриятларини бажармаган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига биноан 193 115 325 сўм жаримага тортилиб, ундириб олинган.

Вояга етмаганларни қаровсизлиги ва назоратсизлиги, ҳуқуқбузарлик ва жамиятга қарши ҳаракатлар содир этишига сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун 132 та тақдимнома киритилиб, бунинг натижасида 174 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилган.

Бироқ ушбу назорат-таҳлил жараёнида амалга оширилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция ва “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси билан боғлиқ бир қатор камчилик ва нуқсонлар ҳам мавжудлиги аниқланди. Жумладан, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2011-2014 йиллар давомидаги сессияларида Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция ва “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси кўрилмаган. Қолаверса, комиссиялар томонидан васий ёки ҳомий тайинлашда унинг шахсий фазилатлари, тегишли мажбуриятларни бажаришга қобилияти, мазкур шахс ва васийлик ёки ҳомийликка муҳтож шахс ўртасидаги мавжуд муносабатлар ўрганилмаган.

Шунингдек, ички ишлар органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ўқув муассасалари ҳамда ота-она ўртасидаги вояга етмаганларнинг бўш вақтларини уларни турли тадбирларига жалб қилган ҳолда ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш бўйича белгиланган ишлар тўлиқ ҳамкорликда олиб борилмаган.

Шунинг учун ҳам таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз келмаётган ёхуд мунтазам равишда қатнашмаётган вояга етмаганларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш, уларнинг дарсларни қолдирмасдан умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим олишига бефарқ ҳолда турли кўнгил очар жойларда юриш ҳолатлари кўпайган.

Қўмита томонидан “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция ва «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент шаҳар ҳокимлигидаги ижроси юзасидан ўтказилган назорат-таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда бола ҳуқуқларини муҳофазасига, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига масъул бўлган ҳокимлик ва бошқа органлар ҳамда муассасаларнинг фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган бир қатор тавсиялар ва хулосалар ишлаб чиқилди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимига оид фикр-мулоҳазалар, амалий таклифлар билдирилиб, очиқ мулоқот тарзида ўтган йиғилиш ниҳоясида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди. 


Кўришлар сони: 11182

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими