Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Давлат бюджети ижроси юзасидан парламент назорати

Давлат бюджети ижроси юзасидан парламент назорати

Шу кунларда парламент қуйи палатаси қўмиталарида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2014 йил ва 2015 йил биринчи чорагидаги ижроси якунлари кўриб чиқилмоқда. Хусусан, мазкур масала Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасиинг кенгайтирилган йиғилишда ҳам муҳокама этилди.

Унда депутатлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, соҳа мутаҳассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда таъкидландики, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тизимли давом эттирилиши, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг устувор йўналишларининг босқичма-босқич рўёбга чиққарилиши, шунингдек, 2014 йил иқтисодий дастури муҳим вазифаларининг ҳаётга тадбиқ этилиши ўтган йилда иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлади.

2014 йилда иқтисодиётни диверсификация қилиш ва туб таркибий ўзгаришларнинг амалга оширилиши натижасида аҳоли бандлиги ва даромадларининг сезиларли ўсишига эришилди. Хусусан, ҳисобот даврида Давлат бюджетининг харажатлар қисмида ижтимоий соҳага ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларига умумий харажатларнинг 58,8 фоизи миқдорида маблағ ажратилганлиги ва бу ялпи ички маҳсулотга нисбатан 12,8 фоизни ташкил этган.

Бунда таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатлари учун ажратилган маблағларижтимоий соҳа харажатларининг 57,7 фоизини ташкил этган.

Депутатлар 2014 йилда таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилган кенг кўламли вазифалар қаторида ёш авлоднинг чет тилларини ўрганиши масаласига алоҳида эътибор қаратдилар. Ўтган йил якунларига кўра хорижий тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни мультимедия иловалари сотиб олиш учун умумтаълим мактабларига–6,1 млрд. сўм, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига–1,9 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Йиғилиш иштирокчилари таълим муассасаларини жорий таъмирлаш ва техник жиҳозлаш билан боғлиқ масалаларни алоҳида кўриб чиқдилар. Ушбу мақсадлар учун 94,1 млрд. сўм ва мантиқий интеллектуал ўйинлар комплектлари билан таъминлашга 3,0 млрд. сўм йўналтирилган. Ўз навбатида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 586 минг биринчи синф ўқувчилари учун ўқув қуроллари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 516 минг нафар фарзандлари учун бепул қишки кийим-бош ва пойафзал сотиб олиш учун 48,7 млрд. сўм ажратилган.

Йиғилишда маданият, спорт ва оммавий ахборот воситалари харажатлари муҳокамалар марказида бўлди. Таъкидландики ўтган йилда мазкур кўрсаткич 361,5 млрд. сўмни ташкил қилган. Бу 2013 йилдагига нисбатан 25,8 фоиз кўп демакдир. Бунда ахборот-кутубхона марказлари ва махсус кутубхоналарни сақлашга 16 млрд. сўм, музейлар, кўргазмалар ҳамда кўргазма залларини сақлашга 17,9 млрд. сўм, маданият саройлари ва уйларини сақлашга 87,9 млрд. сўм, театрлар ва мусиқа жамоалари харажатларига 62,5 млрд. сўм ва спортни ривожлантиришга 28,76 млрд. сўм миқдорида тақсимланган.

Ҳисобот даврида илм-фанни ривожлантиришга ажратилган маблағлар 187,0 млрд. сўмни ташкил қилган. Йиғилишда бу 2013 йилга нисбатан 13,6 фоиз ортиқ эканлиги таъкидланди. Ажратилган маблағлар Давлат илмий-техника дастурлари доирасида амалга оширилаётган илмий-техника ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришга, ноёб объектлар ва фанга хизмат кўрсатувчи муассасаларни сақлаш, давлат архивларини сақлашга ва илм-фанни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа харажатларга йўналтирилган. Бундан ташқари 2014 йилда топография, геодезия, картография, кадастр ишларига – 9,5 млрд. сўм ажратилган.

Йиғилишда 2015 йилнинг 1-чорагида фан, таълим, маданият ва спорт соҳасига ажратилган Давлат бюджети маблағларининг харажатлар қисми ҳам муҳокамалар марказида бўлди. Ижтимоий соҳа харажатларининг 57,6 фоизини таълим муассасалари таъминоти ва уларни ривожлантириш харажатлари ташкил этгани айтиб ўтилди. Жумладан, таълим соҳасига ажратилган харажатларнинг 10,2 фоизи мактабгача таълим муассасаларига, 56,0 фоизи умумтаълим мактабларига, 66,5 млрд. сўми мактабдан ташқари таълим ва спорт муассасалари ҳамда бошқа методик ёрдамчи муассасаларига ажратилган.

Якунланган чоракда маданият, спорт ва оммавий ахборот воситаларига ажратилган харажатлар 70,7 млрд. сўмни ташкил этган. Илм-фанни ривожлантириш учунжорий йилнинг биринчи чорагида 19,9 млрд. сўм молиялаштирилган. Жумладан давлат илмий-техника дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларини молиялаштиришга 8,5 млрд. сўм, инновацион лойиҳаларни молиялаштиришга 1,5 млрд. сўм, ноёб объектлар ва фанга хизмат кўрсатувчи муассасаларни сақлаш харажатларига 7,7 млрд. сўм, шунингдек қолган 2,2 млрд. сўм илм-фанни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа харажатларга йўналтирилган.

Йиғилишда депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, вазирлик ва идоралар, хоқимиятларнинг бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш, бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларда молиявий интизомга риоя этилиши ҳамда Бюджет кодекси талабларининг бажарилиши юзасидан назоратни янада кучайтириш ҳамда уларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш борасида амалий таклифлар бердилар.

Ушбу масала бўйича тегишли вазирлик ва идоралар вакилларининг ахборотлари эшитилди.

Йиғилиш якунида Муҳокама этилган масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.  


Кўришлар сони: 9125

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими