Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Битирувчилар бандлигини таъминлаш истиқболлари

Битирувчилар бандлигини таъминлаш истиқболлари
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамкорлигида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг ҳуқуқий кафолатларига бағишланган видеосеминар бўлиб ўтди.

Семинарда Президентимиз раҳнамолигида аҳоли, биринчи навбатда, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига бу борада янада катта имкониятлар беради. Хусусан, 2015 йилнинг 1 июлидан якка тартибдаги тадбиркорлар касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга қабул қилганда коллежни битиргандан бошлаб ўн икки ой мобайнида ёлланма ишчилар учун белгиланган солиқдан озод этилиши қайд этилди. 

Яратилаётган ушбу қулайликларнинг самарадорлигини ошириш ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида “Тадбиркорлик ва бизнес асослари” фанининг ўқув дастурини янада чуқурлаштириш зарурлигини кўрсатмоқда. Таълим йўналишларини инобатга олган ҳолда ушбу фан дастурларини ҳамда ўқитиш методикасини янада такомиллаштириш, дарсларнинг педагогик ва ахборот технологиялари асосида самарадорлигини оширишга қаратилган таъсирчан воситалар ёрдамида тадбиркорлик тушунчалари билан ўқувчиларни таништириб бориш долзарб аҳамиятга эга бўлаётир. 

Ёшлар корхона ва ташкилотлар билан меҳнат шартномаси тузишда зарур бўладиган ҳужжатлардан тортиб ўз бизнес фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган битирувчиларга яратилган шарт-шароитларгача бўлган жараёнларни ўз ичига оладиган ўқув курслари тақдимоти ишлаб чиқилиб, уларни тушунтириш юзасидан учрашувлар ташкил қилинмоқда. 

– Бугун биз ўтган уч йил давомида олган билимларимизни синаш палласида турибмиз, – дейди Тошкент тижорат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Ҳасан Шомақсудов. – Президентимиз раҳнамолигида ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик туфайли мен қоғозни қайта ишлаш бўйича бизнес-лойиҳа ишлаб чиқдим. Мазкур лойиҳам билан уч курсдошимни иш билан таъминлашни режалаштирганман. 

Тадбирда кичик бизнес билан шуғулланувчи ёшлар сафини кенгайтириш, яратилган қўшимча имтиёзлар асосида ёшларни иш билан таъминлаш, ҳудудий ва истиқболли бизнес режалари билан таништириб бориш, ёш тадбиркорларнинг қонуний ҳимоясини янада такомиллаштириш, ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, бу борадаги тўсиқларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Видеосеминарда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги тегишли мутасадди идора ва ташкилотлар вакиллари телекўприк орқали боғланиб, бандлик дастурларининг бажарилиши, битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Бу борада ўзаро фикр алмашилди. 

Кўришлар сони: 9802

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими