Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаларидан ўтмоқда

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаларидан ўтмоқда

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси янги таҳрирдаги “Ветеринария тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш, уни янада такомиллаштириш юзасидан “Ўзбекистонда ветеринария соҳасига оид қонунчиликни такомиллаштириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Таъкидландики, мамлакатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаларида қонунчиликнинг сифати ва таъсирчанлигини ошириш, уни самарали ишлаб чиқиш, қонун лойиҳалари муҳокамасида амалиётчилар, олимлар, юқори малакали мутахассис ва экспертларни кенг иштироки муҳим ҳисобланади.

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш жараёнига олимлар, мутахассислар, экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари вакилларини кенг жалб қилиш, уларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини лойиҳада акс эттириш мақсадида конференциялар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар, ва бу ислоҳотларда соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига алоҳида эътибор берилаётганлиги, бунда ветеринария хизматини ўрни муҳим эканлиги мавжуд қонунчиликни янада такомиллаштиришни тақозо этади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги қонуни мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида яъни, 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган бўлиб, ушбу қонуннинг мақсади республикада ҳайвонларни юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш ва уларни даволаш, аҳолининг ҳайвонотга мансуб сифатли маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, ҳайвонлар ва инсонлар учун умумий бўлган касалликлардан аҳолини ҳимоя қилиш, республика худудини бошқа давлатлардан юқумли касалликларнинг кириб келишидан муҳофаза қилиш, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг ветеринария-санитария муаммоларини бартараф этишга қаратилган.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан бугунги кунда Ўзбекистонда ветеринария соҳасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан соҳада эришилаётган ютуқлар ва улар қаторида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ҳам айтиб ўтилди. Жумладан, ветеринарияда қўлланиладиган дори воситаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи меъёрлар, савдо объектларида гўшт ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлашдаги давлат ветеринария назоратининг фаолияти таҳлилий кўриб чиқилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилиниб, иккинчи ўқишга тайёрланаётган “Ветеринария тўғрисида”ги қонун лойиҳаси янги таҳрирининг амалдаги қонундан фарқли жиҳатлари ва нормалари тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Янги қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш, уни халқчил ва “ишчи қонун” бўлиб адолатли хизмат қилиши юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

– Қуйи палатада қонун лойиҳаларни тайёрлаш жараёнида биз каби мутахассис ва олимларни иштирок этаётгани бу муҳим аҳамиятга эга, – дейди Самарқанд қишлоқ хўжалик институти профессори, ветеринария фанлари доктори Қурбон Норбоев. – Ушбу тадбирда иштирок этаётганлар томонидан қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор амалий таклифлар берилди. Бу, албатта, қабул қилинаётган қонунларнинг ҳаётийлигини таъминлашга хизмат қилади.

Давра суҳбати сўнгида иштирокчилар ва депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олиб қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди. 

Кўришлар сони: 6897

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими