Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Яқин тарихни бугунги ва келажак авлодга етказиш долзарб вазифа

Яқин тарихни бугунги ва келажак авлодга етказиш долзарб вазифа

2015 йилнинг 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракцияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш ва ўқитишнинг долзарб масалалари” мавзусида конференция ўтказди.

Конференция ишида Қуйи палата депутатлари, Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказининг мутасадди ходимлари, шунингдек, республикамиздаги олий ва ўрта, махсус касб-хунар таълими муассасаларининг етакчи тарихчи олимлари, кино ва театр вакиллари, ёзувчи ва адиблар шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Барчамизга яхши маълумки, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакатимизда бой маданий меросимизни, тарихимизни, қадрият ва урф-одатларимизни ўрганиш масалаларига катта эътибор қаратила бошланди. Айниқса ижтимоий гуманитар фанлар, жумладан, ватанимиз тарихини ўқитиш масалаларига бўлган талаб ва эътибор кучайди. Чунки бой ўтмиш тарихимизни билиш, биз кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик, мустақилликка қадар халқимиз бошидан кечирган кунлар ва улардан чиқарилажак сабоқлар ҳақида халқимиз, айниқса ёшларимиз билишлари ва зарурий хулосаларни чиқармоғи даркор. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари И.Каримов доим таъкидлаб келади. Жорий йилнинг 12 январ куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий йиғилишида сўзлаган нутқида ҳам президентимиз мазкур масала бўйича яна бир бор алоҳида тўхталиб, “Мустабид тузумдан бизга қандай оғир, кандай ночор мерос қолгани, халқимиз қанча азоб- уқубатлар тортганини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак., “пахта иши деган уйдирма ва бўҳтонлар, марказдан юборилган, ўзини “десантчилар деб атаган ёвуз кучларнинг қонунни, адолатни ҳалқимизнинг шаъни ва ғурурини оёқости қилиб амалга оширган кирдикорлари ҳақидаги бор ҳақиқатни тўла очиб бериш лозим”, афсуски тарихчиларимиз, адибларимиз бу ҳақда кам ёзишади ...” –дея таъкидлаган эди. Шунингдек, бугунги кунда тарихчиларимиз олдидаги муҳим вазифалар сифатида мустақиллик арафасида Ўзбекистон халқининг ўз истиқлоли учун кураши, мустақилликни қўлга киритиш жараёнидаги воқеа ҳодисалар, халқимизнинг истиқлол йўлидаги ҳаракатлари, мустақиллик учун кураш олиб борганлар тўғрисида тарихий асарлар яратиш лозимлиги, ўша давр воқеаларини ўз кўзи билан кўрган инсонларнинг хотира ва эсдаликларини тайёрлаш лозимлиги хусусида фикр билдирди. Аввалроқ қўмита томонидан таълим муассасаларида Ўзбекистон тарихи фанини ўрганиш ва ўқитишнинг ҳолати, мавжуд муаммоларга бағишланган йиғилиш ўтказилиб, унда аниқ вазифалар белгилаб олинган эди. Ўтган вақт мобайнида мазкур масала бўйича тарихчи олимлар ва мутахассислардан бир қанча таклифлар олинди. Мазкур конференция ҳам ушбу тадбирнинг мантиқий давоми бўлиб, асосий эътибор, давлатимиз раҳбари маърузасидан келиб чиқиб, республикамиз таълим муассасалари олдида турган ватанимиз тарихининг энг янги даврини ўрганиш ва ўқитиш масалаларига бағишланди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси вакиллари миллий ўзликни англаш тарихни ўрганишдан бошланиши, уни ривожлантириш эса мустақиллик даври тарихи – энг янги тарих билан узвий боғлиқлигини эътироф этдилар. Ўтган даврда миллий ўзликни англаш жараёнида қандай ишлар амалга оширилди, улар ҳақида халқимиз, биринчи навбатда, ёшларимизни хабардор қилиб бориш зарурлигини ва бу борада қандай вазифалар олдимизда турганлиги юзасидан фикрлар билдирилди. Таълим берувчиларнинг малака оширишларини ташкил этишнинг долзарб муаммолари бўйича конференцияда фикр-мулоҳазалар алмашилди.

– Конференцияда асосий эътибор, бугунги кунда таълим муассасаларида Ўзбекистон тарихи фанини, жумладан мамлакатимизнинг энг янги тарихини ўрганиш ва ўқитиш ҳолати, дарсликларнинг мазмун-моҳияти, мазкур дарсликларда олис ва яқин тарихимизни ёритиш даражаси, адиблар ва санъат вакиллари томонидан мустақиллик даври тарихини бадиий асарларда, кино ва театр саҳналарида ёритиб берилиши, бу борадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларига қаратилди, – дейди қўмита аъзоси А. Қирғизбоев. – Зеро, мазкур масала нафақат тарихчи олимлар, мутахассислар балки биз депутатларнинг ҳам зиммасидаги долзарб вазифадир.

Муҳокама жараёнида таълим муассасаларида ўқитилаётган Ўзбекистон тарихи ва биринчи блок фанлари давлат таълим стандартлари, дастурлар, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини чуқур ва илмий таҳлил қилиб уларнинг фанлар бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув қўлланмалари мазмун-моҳиятига давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни, миллий ғоя, мустақиллик мафкураси принципларини чуқур сингдиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги билдирилди.

– Албатта, бу каби тадбирлар амалий ҳаракатларга туртки бўлади. Яъни бу ерда билдирилган таклиф ва тавсиялар муҳим аҳамиятга эга, – дейди тарихчи олим Анвар Муродов. – Анжуманда жумладан кўп жилдлик Ўзбекистон тарихи китоби бўйича олиб борилаётган ишларни якунлаш ва уни кенг халқ оммасига етказиш, тарих фани бўйича, айниқса, Ўзбекистон тарихи, аввало мамлакатимизнинг энг янги тарихи бўйича дарслик ва ўқув қўлланмаларининг янги авлодини тайёрлаш, нашр этиш, таълим муассасаларида Ўзбекистон тарихи фанига ажратилган дарс соатларини оптималлаштириш каби масалалар бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, театр ва кино вакиллари, ёзувчилар олдига бой яқин ва ўтмиш тарихимизни мукаммал ёритиб бериш, унинг, очиб берилмаган қирраларини кенг халқ оммасига етказишда янада фидоийроқ бўлишлари лозимлигига, соҳа вакилларига олимлар билан ўзаро ижодий ҳамкорликда тарихий асарлар, истиқлол фидоийлари сиймоси акс этган янги бадиий асарлар ёзиш ва саҳналаштириш лозимлиги хусусида фикрлар билдирилди. Тадбирда мазкур вазифалар бугунги кунда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган барча зиёлиларимизнинг, энг аввало, ижтимоий-гуманитар соҳа вакилларини, айниқса тарихчи олимлар, профессор-ўқитувчиларнинг бирламчи вазифасига айланиши лозимлигига алоҳида урғу қаратилди.

Конференция якунида тааллуқли вазирлик ва идора вакилларига, тарихчи олимларга кун тартибида кўриб чиқилган масала юзасидан қатор таклифлар берилди. Конференция якунлари бўйича қўмитанинг тавсиялари ишлаб чиқилди.

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси Ахборот хизмати 


Кўришлар сони: 13277

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими