Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Экологик таълим истиқболлари ва қонунчилик

Экологик таълим истиқболлари ва қонунчилик Экологик таълим истиқболлари ва қонунчилик
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида мамлакатимизда экологик таълим-тарбияни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Олий Мажлис қуйи палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмиталари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вазирлик ва идоралар, нодавлат ташкилотлар вакиллари, эколог олимлар, журналистлар иштирок этди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Б.Алихонов, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси А.Шодмонов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида экологик таълимни ривожлантириш, ёшларда атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш туйғусини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қатор қонун ва меъёрий ҳужжатлар бу соҳада муҳим ҳуқуқий асос бўлаётир. Хусусан, 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунда барча турдаги таълим муассасаларида экология ўқувининг мажбурийлиги белгиланган. 

Мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, коллеж, лицей, олий ўқув юртларида ўқувчилар ва талабаларга бу йўналишда жаҳон андозалари ва миллий қадриятлар асосида билим бериш мақсадида давлат таълим стандартлари, дарслик, дастур, ўқув-услубий қўлланмалар яратилган ва улар замон талабидан келиб чиқиб такомиллаштирилмоқда. Экологик таълим ва тарбиянинг уйғунлигини таъминлаш мақсадида олимлар ва мутахассислар ҳамкорлигида ота-оналар ва аҳоли учун мўлжалланган оммабоп рисолалар, қўлланмалар чоп этилмоқда. 

Олий ўқув юртларида экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида бакалавр ва магистр мутахассислар ҳам тайёрланмоқда. Ушбу йўналишда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт тармоқларидаги устувор муаммоларнинг ечимини топишда уларнинг интеллектуал салоҳиятидан оқилона фойдаланиш ва ёшларни илм-фан фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида фан олимпиадалари, турли кўрик-танловлар ўтказиш анъанага айланган. 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими вазирликлари ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамкорлигида экологик таълимни ривожлантириш, эколог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида дастур ва концепция қабул қилинган. Уларда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ҳаётга татбиқ этиш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Анжуманда экологик таълим-тарбияни янада такомиллаштириш истиқболлари, экологик таълим самарадорлигини оширишда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, ўқув-услубий қўлланмаларни такомиллаштириш, миллий узлуксиз экологик таълим концепциясини ҳаётга татбиқ этиш борасидаги вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Кўришлар сони: 15212

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими