Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Парламент фаолиятининг янги қирралари

Парламент фаолиятининг янги қирралари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган ташкилий-ҳуқуқий тадбирлари, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлар режасида қонун лойиҳаларининг турли даражадаги давлат бошқаруви идоралари, фуқаролик жамияти институтларида самарали муҳокамасини ташкил қилиш мақсадида Қонунчилик палатаси қўмиталари ҳузурида экспертлар гуруҳларини тузиш назарда тутилган. Айнан шу муносабати билан куни кеча парламент қуйи палатаси расмий веб-сайтига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари ҳузурида экспертлар гуруҳи тўғрисидаги Низом жойлаштирилди. Парламент қуйи палатаси тегишли қўмиталари ҳузурида экспертлар гуруҳлари тузишнинг асосий мақсади сифатли татбиқ этилиши, мувофиқлилиги ва тизимлилигини таъминловчи қонун ҳужжатларининг ишлаб чиқилишини таъминлашдан иборат. Қонун лойиҳаларини тайёрлашда ўз фаолиятини ижтимоий муносабатларнинг турли соҳаларида амалга оширадиган экспертлар, юқори малакали мутахассисларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олиш муҳимдир. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқилган Низом ҳам депутатлар, ҳам экспертлар ҳамияти орасида катта қизиқишга сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда депутатлар корпуси ушбу Низомни кенг муҳокама қилмоқда. Депутатлар ва экспертларнинг фикрича, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш лозим. Бундан ташқари, депутатлар таъкидлаганидек, Қонунчилик палатаси экспертларни қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишга жалб қилар экан, шу тариқа илмий-текшириш институтлари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди.

Бугунги кунда қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг ўзи етарли эмаслигини назарда тутиш муҳимдир. Қонун ижросини таъминлайдиган механизмларни ишлаб чиқиш зарур. Шу маънода депутатлар корпусига экспертларнинг малакали фикр-мулоҳазалари қимматли ҳисобланади. Экспертлар фаолиятидан мумкин қадар кўпроқ самара олиш учун экспертлар гуруҳи ҳузурида фаолият кўрсатадиган қўмита фаолияти ҳақидаги ахборотга эга бўлиши учун имконият яратиш зарур. Шу нуқтаи назардан қабул қилинган Низом экспертларнинг эркин фаолият кўрсатиши учун шароит яратади. Хусусан, Низомда экспертларга Қонунчилик палатасининг тегишли қўмитасидан ўз фаолиятини амалга ошириш, қонун лойиҳалари юзасидан хулосалар ва тавсиялар тайёрлаш учун зарур ахборот олиш ваколати ва бошқа қатор муҳим ваколатлар берилган.

Шу билан бирга экспертлар гуруҳларининг самарали фаолиятини таъминлаш учун, назаримизда, зарурат бўлганда қўмита раислари иштирокида экспертлар ҳамжамиятининг қўшма йиғилишларини ўтказиш ва йиғилишларда қабул қилинадиган қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш зарур.

Шухрат БАФАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раисининг ўринбосари.  


Кўришлар сони: 9559

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.02.2020
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси: муаммо ва истиқболдаги режалар

“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйич...

26.02.2020
Депутатлар Омбудсманнинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига номзодни маъқулладилар

2020 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ...

26.02.2020
Ўзбекистон — Литва: Мақсадли сиёсат ва самарали ҳамкорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Б. Алихонов Литва Сеймаси...

Тадбирлар тақвими