Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш миллий ва халқаро даражадаги долзарб масала

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш миллий ва халқаро даражадаги долзарб масала

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ҳамда Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмиталари ҳамкорлигида “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг хуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари, мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар маъсул ходимлари, тегишли илмий-тадқиқот институтлар ва олий ўқув юртлар олимлари, Экоҳаракат фаоллари ҳамда жамоатчилик экспертлари гуруҳи аъзолари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб, ер юзида аҳоли сони тез суръатларда кўпайиб бораётган бир вақтда, озиқ-овқат маҳсулотларини жадал ишлаб чиқаришга эътибор қаратилмаётган айрим давлатларда озиқ-овқат маҳсулотларга ўта танқислик сезилаётгани, бу ҳолат эса ўз навбатида, ушбу мамлакатларда ижтимоий ва сиёсий муаммолар хавфини юзага келтираётганини таъкидлаб ўтдилар.

Давлатимиз раҳбари "Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари" мавзуидаги халқаро конференциядаги нутқида Ўзбекистоннинг ноёб тупроқ-иқлим шароити, мамлакатимизда қуёшли кунлар бир йилда ўртача 320 кун бўлиши, барча тўрт фаслнинг изчил алмашинуви кенг турдаги юқори сифатли мева ва сабзавотларнинг асосий навларини етиштириш учун қулай имкониятларга эга эканлиги, қишлоқ хўжалиги мавсумининг ўзига хос хусусиятларига тўхталиб, бу мамлакатимизда ишончли озиқ-овқат базасини яратишини таъкидлаб ўтган эди.

Халқаро ташкилотларнинг маълумотларига қараганда, бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотларининг етишмаслиги сабабли бутун дунёда 1 миллиардга яқин киши, яъни саккиз одамдан бири тўйиб овқатланиш имкониятига эга эмас. Ана шу мисолнинг ўзи бугунги кунда мазкур масала нақадар жиддий экинини кўрсатмоқда.

Давра суҳбатида мамалакатимизда мустақилликнинг илк йилларидаёқ озиқ-овқат хавфсизлиги давлат хавфсизлигининг ажралмас қисми, давлат сиёсатининг асосий устувор йўналиши сифатида қаралгани таъкидланиб, ўтган давр мобайнида соҳага оид мустаҳкам қонунчилик асослари яратилгани, бу борада Президентимизнинг махсус Фармон ва қарорлари ҳамда давлат дастурлари қабул қилингани алоҳида қайд этилди.

– Барчага маълум, бугунги кунда атроф-муҳитнинг экологик жиҳатдан бузилиши ҳолатлари ҳамон давом этмоқда, иқлим ўзгаришлари натижасида қайтариб бўлмас оқибатлар юзага келмоқда. Масалан, қурғоқчилик, сув ресурслари тақчиллиги, турли кимёвий моддалар ва пестицидларни тинимсиз ишлатиш натижасида ерларнинг табиий ҳолатини йўқотиши кузатилмоқда. Бу ўз навбатида, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириладиган экин майдонларининг қисқаришига олиб келмоқда,дейди Тошкент давлат аграр университети доценти З.Норбоев. – Мамлакатимизда эса ана шундай экологик муаммоларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Йиғилишда ҳам ана шу чора-тадбирларни янада такомиллаштириш юзасидан депутатлар, олимлар ва экспертлар фикр алмашиб олдик.

Бугунги кунда аграр соҳани диверсификация қилиш натижасида сув кўп талаб қилинадиган пахта, шоли каби қишлоқ хўжалиги экинлари майдони сезиларли даражада камайтирилди. Ушбу экинлар ўрнига ресурстежамкор технологиялар асосида интенсив мевали боғлар ва узумзорлар барпо этилди, суғорма деҳқончиликда асосий эътибор ғалла ва сабзавот етиштиришга қаратилди. Натижада сувни иқтисод қилишга эришилди.

– Таъкидлаб ўтиш жоизки, мамлакатимиз бугунги кунда нафақат ўзининг ички озиқ-овқат хавфсизлигини таъминламоқда, балки қўшни давлатлар озиқ-овқат бозорига ҳам маҳсулот экспорт қилмоқда,дейди Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси Қ. Носиров. – Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласида бугун дунёнинг айрим минтақаларида мураккаб вазият юзага келмоқда. Шу нуқтаи-назардан бу борадаги халқаро қонунчилик меъёрларини ўрганиш, шунингдек, соҳанинг қонунчилик асосларини яна бир бор таҳлил қилиш ўтказилган тадбирнинг мақсадларидан биридир.

Бўлиб ўтган давра суҳбатида қуйи палатанинг 2015 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган ташкилий-ҳуқуқий тадбирлари, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари дастури доирасида соҳанинг қонунчилик асосларини янада мустаҳкамлаш, мавжуд қонунлар ижроси бўйича назорат-таҳлил тадбирларини ўтказиш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш ишларига асосий эътибор қаратиш белгилаб олинди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги “Озиқ-овқат маҳсулотларини сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Техник меъёрлаштириш тўғрисида”ги, “Уруғчилик тўғрисида”ги, “Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Ветеринария тўғрисида”ги ва бошқа қонунларга тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритиш бўйича аниқ таклифлар берилди.

Давра суҳбати якунида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати

Кўришлар сони: 12133

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими