Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш: назария ва амалиёт

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш  ва улардан фойдаланиш: назария ва амалиёт Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш  ва улардан фойдаланиш: назария ва амалиёт Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш  ва улардан фойдаланиш: назария ва амалиёт Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш  ва улардан фойдаланиш: назария ва амалиёт

2015 йил 24 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш: назария ва амалиёт” мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказилди.

Конференцияда Қонунчилик палатаси депутатлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Интелектуал мулк агентлиги, “Ўзархив” агентлиги, “Ўзбектуризм” миллий компанияси, “Олтин мерос” жамғармаси, “Экосан” халқаро жамоат фонди, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш Бош бошқармаси, Қорақалпоғистон археология институти, Самарқанд археология институти каби соҳага тегишли давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари, олий ўқув юрти профессор-ўқитувчиларидан иборат илмий-амалий жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг бевосита раҳбарлиги ва ташаббуси билан кўп минг йиллик бой ва бебаҳо тарихий, маданий ва маънавий меросимизни тиклаш, сақлаш, ўрганиш, тарғиб этиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда маданий мероснинг кўчмас объектлари 7500 дан ортиқни (уларнинг 50 фоиздан ошиғи археология мероси объектларига тўғри келади), музейларда юз минглаб кўчар объектлар, архивларда миллионлаб сақланаётган ҳужжатлар маданий мерос объектларидир.

Ўтган давр мобайнида мамлакат миллий бойлиги бўлган маданий мерос объектларини қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи ҳуқуқий асослар яратилди.

Жумладан, “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги, “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Архив иши тўғрисида”ги, “Музейлар тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўнга яқин қарорларнинг қабул қилингани ушбу масалага давлат томонидан қаратилаётган эътиборнинг юксаклигини тасдиқлайди.

Конференцияда маданий меросни асраб авайлаш, уларни келгуси авлодларга етказиш дунё давлатлари ҳамда халқаро ташкилотларнинг ҳам алоҳида эътиборидаги масала эканлиги боис, бу борада махсус халқаро ҳужжатлар қабул қилинганлиги таъкидланди. Халқаро ҳужжатлардан “Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенция (Париж, 1972 йил 16 ноябрь)”, “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро Конвенция (Париж, 2003 йил 17 октябрь)” Ўзбекистон томонидан ратификация қилинганлиги эса миллий қонунчиликни халқаро ҳужжатлар билан уйғун ривожланаётганлигини кўрсатади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2010 йил 
7 октябрдаги “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Давлат дастурининг ижроси юзасидан ўтган йилларда амалга оширилган ишлар ҳамда дастурнинг келгуси йиллардаги самарали ижросини таъминлаш масаласи алоҳида муҳокама мавзусига айланди.

Тадбирда, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси фракцияси аъзолари маданий мерос объектлари атрофида ҳамда олиб борувчи асосий йўлларда хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш масалаларига, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзолари маданий мерос объектларини сақланишини янада яхшилаш мамлакатимизда туризмни ривожлантиришнинг омилларидан бири эканлиги, шунингдек ёшларни тарихий мерос билан озуқлантиришда алоҳида аҳамиятга эга эканлигини, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари маданий мерос объектларини муҳофаза қилишда давлат назоратини ҳамда юридик жавобгарликни кучайтириш, соҳада хизмат қилувчи ходимларнинг ижтимоий муҳофазаси масалаларига эътибор қаратдилар, “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзолари биринчи навбатда қонунчиликни янада такомиллаштириш, ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, соҳада ҳуқуқбузарликлар ва қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш масалаларидан келиб чиқиб,ўзларининг асосий фикрларини баён этишди.

Анжуман иштирокчилари маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид халқаро ҳужжатлар қоидаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш, ушбу соҳани тартибга солишга қаратилган қонун ва қонун ости ҳужжатларини бугунги кун талабларидан келиб чиқиб янада такомиллаштириш, бу соҳадаги қонун ҳужжатлари ҳамда Давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтириш, айниқса моддий маданий мерос объектларини қонунга хилоф равишда олиб чиқилиши ва олиб кирилиши устидан қатъий назоратни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратишга келишиб олдилар.

Конференция якунида Қўмитанинг тавсиялари ишлаб чиқилди ҳамда ушбу тавсияларга мувофиқ Қўмита қарори қабул қилинди.  


Кўришлар сони: 10774

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими