Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар янги таҳрирдаги “Ветеринария тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишмоқда

Депутатлар янги таҳрирдаги “Ветеринария тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишмоқда

Шу кунларда Қонунчилик палатаси қўмиталарида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, аҳоли соғлиғи, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа соҳаларга оид қатор қонун лойиҳалари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан янги таҳрирдаги “Ветеринария тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси олимлар, малакали мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда тузилган ишчи гуруҳи томонидан иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда халқимиз фаровонлигини янада ошириш, инсон саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, хусусан аграр соҳадаги ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Бу ўз навбатида уларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириб боришни ҳам тақозо этмоқда.

Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги Қонуни мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида яъни, 1993 йилда қабул қилинган бўлиб, бугунги кун унинг айрим нормаларини қайта кўриб чиқишни талаб этмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида ветеринария хизматининг ривожланишига, мамлакатда ветеринария осойишталигини таъминлаш, аҳоли ва хайвонларни касалликлардан ҳимоя қилиш, атроф-муҳит муҳофазасида ветеринария-санитария масалаларини ҳал этишдан иборатдир.

- Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги “Ветеринария тўғрисида”ги Қонун нормалари ветеринария хизматининг бошқа вазирлик ва идоралар билан самарали ҳамкорлик қилиш тартиби, ветеринарияда қўлланиладиган дори воситаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи меъёрлар мавжуд эмас, шунингдек, Қонунда ушбу соҳада назорат тизимининг ҳуқуқий асослари белгиланмаган эди, – дейди Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Р. Қобилов. –Қонун лойиҳасининг янги таҳририда қайд этилган камчиликларни бартараф этишга қаратилган ва ветеринария барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган ўндан ортиқ янги моддалар киритилмоқда.

– Ишчи гуруҳи йиғилишида ушбу ҳужжатни профилактика, диагностика ва даволаш тадбирлари ветеринария соҳасида лаборатория синовлари, ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчаларининг муомалада бўлишига оид талаблар, ҳайвонларни сўйишда ветеринария талаблари, давлат ветеринария назорати остидаги товарларни ишлаб чиқаришда ва муомалада бўлишига қўйилаётган ветеринария талаблари, биологик чиқиндиларнинг муомалада бўлиши ва уларни йўқ қилишда ветеринария талаблари ва бошқа нормалар билан бойитишга эътибор қаратилмоқда – дейди Республика Давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари С. Хасанов.

Муҳокамалар чоғида ветеринария соҳасидаги хорижий умумий низомлар ва қонунчилик ҳужжатлари жумладан, ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти томонидан тавсия қилинган ҳайвонлар соғлиғига оид халқаро қоидалар, Австралия, АҚШ, Канада ва Болтиқ бўйи каби давлатларининг қонунчилиги ҳам ўрганилиб, таҳлил қилинмоқда.

Қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнига тегишли давлат идораларининг вакиллари, мутахассислар, экспертларнинг жалб этилаётгани муҳокамаларнинг амалий ўтишига хизмат қилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси Ахборот хизмати  


Кўришлар сони: 6597

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.02.2020
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси: муаммо ва истиқболдаги режалар

“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйич...

26.02.2020
Депутатлар Омбудсманнинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига номзодни маъқулладилар

2020 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ...

26.02.2020
Ўзбекистон — Литва: Мақсадли сиёсат ва самарали ҳамкорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Б. Алихонов Литва Сеймаси...

Тадбирлар тақвими