Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

«Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамага киритилмоқда

«Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамага киритилмоқда

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари Қўмитаси “Адолат” СДП фракцияси билан ҳамкорликда «Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, соҳага алоқадор вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари, ишлаб чиқариш корхоналари мутахассислари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда таъкидланганидек, мамлакатимиз қайта тикланувчи энергия манбаларидан (ҚТЭМ) фойдаланиш ва соҳани ривожлантириш бўйича катта илмий, иқтисодий салоҳият ва амалий тажрибага, шунингдек қулай табиий иқлим шароитига эга. Хусусан, юртимизда 300 дан ортиқ қуёшли кунлар унинг энергиясидан фойдаланиш бўйича катта имконият яратади.

Мамлакатимизнинг амалдаги бир қатор қонун ҳужжатларида ҚТЭМ соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи нормалар мавжуд. Жумладан, “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси энергетикасида иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш тўғрисида”ги ПФ-2812-сонли Фармонида айрим масалалар инобатга олинган. Президентимизнинг 2013 йил 1 мартдаги “Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Халқаро қуёш энергияси институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори олимларимизнинг мазкур соҳадаги илмий ишланмалари ва экспериментал тажрибаларини жаҳон миқёсида эътироф этилишига замин яратди. Соҳа йўналишидаги технологик ишланмаларни амалиётга тадбиқ этиш учун юртимизда табиий бойликларнинг жуда катта заҳиралари мавжудлиги мазкур йўналишда ишлаб чиқаришни саноат асосида ривожлантириш имкониятларини яратади. Президентимизнинг юқорида келтирилган Фармон ва Қарорлари асосида ҚТЭМни ривожлантириш бўйича йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида фотоэлектрик панеллар ишлаб чиқарувчи корхонага асос солинди, Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектрик станцияси барпо этилмоқда.

Шунингдек, йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишнинг зарурати, ривожланган давлатларнинг бу борадаги қонунчилик ва амалиёт тажрибаси кенг муҳокама қилинди.

«Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши юртимизда ҚТЭМ соҳасини тараққий эттиришнинг қонуний, илмий ва амалий йўналишларини белгилаб беради ҳамда мамлакатимиз миллий хавфсизлигининг ажралмас қисми бўлган экологик ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш имконини яратади.

Солиқ ҳамда Божхона қўмиталари, Савдо-саноат палатаси мутахассислари томонидан қонун лойиҳасини соҳада бозор муносабатларини “яшил иқтисодиёт” тамойиллари асосида юритишни белгиловчи ҳуқуқий нормалар билан тўлдириш, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари вакиллари томонидан эса соҳадаги илмий салоҳият, таълим, “ноу-хау” тизимидаги тренинглар ва малака ошириш масалаларини ҳам қамраб олиш таклифлари билдирилди. Ушбу йўналишида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари сўзга чиқиб, қонун лойиҳасининг долзарб эканлигини эътироф этишди ҳамда ўз таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари томонидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳаволаки нормаларга йўл қўймаслик ҳамда Америка, Корея, Испания, Голландия каби давлатларнинг қонунчилигини қўшимча ўрганиш таклифлари киритилди.

Йиғилиш якунида «Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини тайёрлаш бўйича Ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди ва гуруҳ йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинди. 


Кўришлар сони: 13956

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими