Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўсимлик дунёси муҳофазаси доимо эътиборда

Ўсимлик дунёси муҳофазаси доимо эътиборда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид қонунчиликни такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, мутахассислар, экспертлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Парламент қуйи палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари С.Худойберганов, Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти директори К.Тожибоев ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ва экологик ислоҳотлар жараёнида ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилаётган доимий эътибор экотизимни барқарор ривожлантиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни бу жараёнда муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

Ўсимликларнинг давлат кадастрини юритиш, ўрмончиликни ривожлантириш, илм-фан фаолиятини такомиллаштириш, табиий ресурсларни муҳофазалаш ва улардан оқилона фойдаланишда жамоат ташкилотлари ва аҳоли иштирокини кучайтириш муҳим аҳамият касб этади. Юртимизда ҳар йили ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойликлари, ҳашарлар уюштирилиб, уларда барча корхона ва ташкилотлар, юртдошларимиз фаол қатнашмоқда. 

Бундай кенг қамровли чора-тадбирлар натижасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони кенгаймоқда. Биологик хилма-хилликни асраш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик турлари ҳамда уларнинг генетик фондини сақлаб қолиш борасида ўзига хос тажриба орттирилди. 

Бу ишларни янада такомиллаштириш, илм-фан ва амалий ишларни шиддат билан ўзгараётган давр талабларига мос ҳолда ташкил этиш муҳим вазифалардан. «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ана шу йўналишдаги мақсадларга хизмат қилади. Қонун лойиҳасида ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ундан фойдаланиш ва такрор етиштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва бошқа бир қатор меъёрлар кўзда тутилган. 

Давра суҳбатида ўсимлик оламини муҳофазалаш борасида амалга оширилаётган ишлар самаралари, бу борадаги муаммоларни бартараф этиш, қонунчиликни такомиллаштириш зарурати ва янги қонун лойиҳасининг мақсад-моҳиятига оид маърузалар тингланди, фикр-мулоҳаза алмашилди. 

Кўришлар сони: 9405

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.05.2020
Қонун ижроси қай даражада бажарилган?

Айрим ташкилот, муассаса ва корхоналарда фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассис лавозимлари жорий этилмаган....

27.05.2020
Қўмиталар Давлат бюджети ижроси юзасидан конструктив таклифлар берди

Ҳозирги кунда дунёнинг деярли барча давлатларига тарқалган коронавирус пандемияси халқаро интеграциянинг...

27.05.2020
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон парламентининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти ҳақида

Парламентлараро иттифоқнинг расмий сайтида 2020 йил 18 май куни мазкур халқаро ташкилот томонидан...

Тадбирлар тақвими