Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

14.10.2011
Парламент комиссиясининг мажлиси

2011 йил 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

14.10.2011
Оилавий бизнеснинг қонуний асослари яратилмоқда

Жорий йил 14 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мазмун, моҳияти” мавзуида семинар бўлиб ўтди.

23.08.2011
Иқтисодий ўсиш таъминланди

23 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди.

23.08.2011
Юксак ҳуқуқий маданият – демократик жамият пойдевори

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг Жиззах вилоятида  бўлиб ўтган сайёр мажлисида Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»нинг суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш соҳасидаги қоидаларини бажариш бўйича Жиззах вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан олиб борилаётган ишларни ўрганиш натижалари муҳокама этилди.

22.08.2011
Таълим тизимининг замонавий истиқболи

2011 йил 22 август куни Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари маласини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Ресубликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув юртлари директорлари, директор муовинлари, бўлим бошлиқлари ва кафедра мудирлари иштирокида “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимини модернизациялаш: тажриба ва муаммолар” мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

02.08.2011
Эшитув савол-жавоб ва баҳс-мунозара шаклида ўтказилди

2 август куни Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида “Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг Кичик бизнес корхоналари, жумладан, фермер хўжаликлари томонидан ўз маҳсулотларини ташқи бозорларда сотиш учун сертификат ва рухсатномалар олишга оид ҳуқуқий асосларнинг янада такомиллаштирилиши ҳақидаги ахборотлари эшитилди

Парламент комиссиясининг йиғилиши 19.04.2011
Парламент комиссиясининг йиғилиши

19 апрель  куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Вазифалар белигилаб олинди 28.01.2011
Вазифалар белигилаб олинди

2011 йилнинг 28 январь куни Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган  йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама қилинди.

Қўмита эшитуви инсон ҳуқуларига бағишланди 26.01.2011
Қўмита эшитуви инсон ҳуқуларига бағишланди

2011 йил 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қабул қилинган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг ижроси юзасидан Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг эшитуви бўлиб ўтди.

22.12.2010
Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

2010 йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

11.11.2010
Қўмита йиғилишида давлат бюджети лойиҳаси кўриб чиқилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси 2011 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлар ҳамда Давлат бюджети лойиҳаси кўриб чиқилди.

10.11.2010
2011 йилги Давлат бюджети лойиҳаси депутатлар муҳокамасида

9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг бир қатор вазирликлар, идораларнинг ҳамда тижорат банкларининг раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2011 йилги «Бюджетнома» — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси ва солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

Тадбирлар тақвими