Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

20.05.2016
Соғлом турмуш тарзининг ҳуқуқий асослари

Жорий йилнинг 20 май куни Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “Соғлом турмуш тарзининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда асосий эътибор мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлардан аҳолини хабардор қилиш, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилада тиббий маданиятни ошириш, хусусан қандли диабет касаллигининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни кучайтириш ва бу борадаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилди.

20.05.2016
Қишлоқ ҳўжалиги соҳасига оид қонун талаблари назорат-таҳлил тартибида ўрганилди

2016 йилнинг 20 май куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиш ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 

20.05.2016
Электрон ҳукуматни жорий этишнинг ҳуқуқий асослари

Жорий йилнинг 20 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда “Электрон ҳукуматни жорий этишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад “электрон ҳукумат” ахборот тизими фаолияти ва жорий этилишини тартибга солувчи ахборот соҳаси қонунчилигининг амалиётга тадбиқ этилиши самарадорлигини ошириш масалаларини соҳа мутахассислари ва экспертлар ўртасида кенг муҳокама қилишдан иборат бўлди. 

17.05.2016
Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш - долзарб масала

Жорий йилнинг 17 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг Давлат харидларининг амалга оширилиши ҳолати юзасидан Сирдарё вилоятида ўтказилган назорат-таҳлил тадбири якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар амалда электрон ахборот порталига бюджет ташкилотлари томонидан товарларни харид қилиш юзасидан эълон ва буюртмаларни жойлаштиришда, буюртмачилар томонидан бу товарларини қабул қилиб олишда, етказиб берувчилар томонидан шартномага мувофиқ товарларни ўз вақтида етказиб беришда ва бошқа айрим масалаларда кўзга ташланган камчиликларга эътибор қаратдилар.

13.05.2016
Очиқликни таъминлашда ҳамкорликни кучайтириш – давр талаби

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмиталари ҳамкорлигида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли» мавзуида семинар ўтказилди. 

12.05.2016
Назорат институтининг назарий ва ҳуқуқий асослари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ўзбекистонда парламент назоратини амалга оширишнинг назарий ва ҳуқуқий асослари” мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда сенаторлар, депутатлар, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), олимлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. 

11.05.2016
Автомобиль транспорти соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш: ҳолати ва истиқболлари

Автомобиль транспорти Ўзбекистонда ишлаб чиқариш инфраструктурасининг энг муҳим таркибий қисми бўлиб, унинг барқарор ва самарали фаолияти иқтисодиётнинг юқори суратларда ўсиши, аҳоли ҳаёти сифатининг ошиши, Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиёти билан интеграциялашуви учун зарур бўлган шарти ҳисобланади. Шу мақсадда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан "Автомобиль транспорти соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш: ҳолати ва истиқболлари” мавзусида конференция ўтказилди.

06.05.2016
Қўмитада Вазир ахборотини эшитишга тайёргарлик кўрилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш дастурини амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ахборотини эшитишга бағишлаб ишчи гуруҳининг ташкилий йиғилиши ўтказилди. 

05.05.2016
“Мактабда ижтимоий тенглик масалалари” лойиҳаси электорат ва кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида “Умумтаълим мактабларида жамоатчилик назорати” мавзусида амалий видеоконференция бўлиб ўтди. Партиянинг “Мактабда ижтимоий тенглик масалалари” лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари ва партия фаоллари, Халқ таълими вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлинмалари мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

29.04.2016
Очиқлик ва ошкоралик – демократия мезони

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан «Очиқликни таъминлаш: самарали ҳуқуқни қўллаш амалиёти» мавзуида семинар ўтказилди.  Депутатлар, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, давлат органларининг ахборот хизмати раҳбарлари иштирок этган тадбир Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майда қабул қилинган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонунини амалиётда қўллаш самарадорлигини оширишга қаратилди. 

29.04.2016
Навлар уруғчилигида жамоатчилик назорати ўрнатилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан “Уруғчилик тўғрисида”ги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш истиқболлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Т.Эшназаров ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида аграр тармоқда ҳосилдорлик ошаётганини, бунда селекция ишлари муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 

29.04.2016
Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Парламент комиссияси раиси А.Саидов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилининг изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилаётгани жамиятимизда демократик ислоҳотларни янада ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва ролини юксалтиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...

Тадбирлар тақвими