Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Тамаки ва алькогол истеъмоли билан боғлиқ маъмурий жавобгарлик чоралари кўриб чиқилмоқда

Тамаки ва алькогол истеъмоли билан боғлиқ  маъмурий жавобгарлик чоралари кўриб чиқилмоқда

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш юзасидан Ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.

Ушбу Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисидаги”ги Қарорига ҳамда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган туғма, жисмоний нуқсонлар, барвақт ногиронлик ва ўлим ҳолатларининг камайишига кўмаклашиш ва натижада ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашга эришиш, жамоат жойлари ва транспортда алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилганлиги учун жавобгарликни кучайтирган ҳолда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилмайдиган фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тамаки ва алкоголь маҳсулотини истеъмол қилишни тарғиб қилишни таъқиқлаш орқали республика фуқаролари, биринчи навбатда барча ёшлар орасида, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилинишини олдини олиш ва камайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ишчи гуруҳи йиғилишида қонун лойиҳасининг амалда самарали ишлашини таъминловчи ижро механизмларини таъминлашга ҳамда лойиҳани таҳририй ва юридик-техник жиҳатдан янада такомиллаштириш ҳақида бир қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Кўришлар сони: 8774

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими