Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Аҳолини йодланган ош тузи билан таъминлаш талаблари кучайтирилади

Аҳолини йодланган ош тузи билан таъминлаш талаблари кучайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2014 йил 18 декабрь куни киритилган “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш учун Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Тадбирда Қонунчилик палатасининг депутатлари, девон ходимлари, Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ДСЭНМ, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий маркази ва “Ўзстандарт” агентлиги ходимлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Маълумот ўрнида жорий йилнинг 20 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ—2133-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тайёрланган.

Йод танқислиги касаллиги (ЙТК) дунёдаги кўплаб давлатлар учун соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти (БССТ) маълумотларига кўра, ер сайёрасининг учдан бир қисми инсонларида ЙТК ривожланиш хавфи кузатилмоқда, 740 миллион кишида ЙТК (буқоқ) кузатилган, 50 миллион кишида эса йод танқислиги туфайли яққол кўринишдаги ақлий заифлик кузатилмоқда.

Йод етишмасликнинг энг яққол намоён бўлиши– эндемик буқоқ бўлиб, кўплаб қалқонсимон бези касаликлари, шу жумладан тугунсимон ҳосилалар ва бошқа айрим саратон касаллиги шаклларининг ривожланишига сабаб бўлувчи омил ҳисобланади. Йод танқислиги туғма гипотиреоз, ҳомиладор ва янги туғилган чақалоқларда ақлий қолоқликка олиб келадиган миядаги қайтариб бўлмайдиган ўзгаришларга олиб келади. БССТ экспертларнинг фикрига кўра, ақлий заифликнинг пайдо бўлишида йод танқислиги асосий сабаблардан бири бўлиб, уни унумли профилактика ёрдамида олдини олиш мумкин. Лекин энг муҳими – йод танқислиги ҳудудида яшовчи бутун аҳолини интеллектуал салоҳиятини пасайишига сабаб бўлади.

Йодланган ош тузини ишлаб чиқариш, сотиш ва истеъмол қилиш соҳасида самарали ҳуқуқий ва ташкилий асосларни яратиш, республика аҳолисини фақатгина йодланган ош тузи билан таъминлаш бўйича самарали чораларни кўриш, инсон соғлиғини тўлақонли сақлаш учун керакли омил сифатида йодланган ош тузини истеъмол қилиш афзалликлари тўғрисида аҳолининг шахсий жавобгарлигини шакллантириш йод танқислиги билан боғлиқ касалликларнинг камайишига, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни тезлаштиришга ва пировардда мамлакат аҳолисининг фаровонлигини оширишга олиб келади.

Республика эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази маълумотларига кўра республика ахолисининг 40,2 фоизида йодтанқислиги ҳолатлари мавжуд. Йод танқислиги ҳолатларини олдини олишда энг самарали усуллардан бири йодланган ош тузини истеъмол қилиш ҳисобланади.

Бутун Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти (1994 й.) маълумотларига кўра йодланган ош тузи жамиятнинг барча қатламлари учун хавфсиз ҳисобланади. Шу билан бирга, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази маълумотларига кўра, йодланган ош тузини истеъмол қилиш натижасида ҳеч қандай салбий ҳолатлар ва ножўя таъсирлар кузатилмаган. Шунингдек йодланган ош тузини истеъмол қилишга тиббий ёки бошқа қарши кўрсатмалар йўқ. БЖССТ тавсиясига кўра, йоднинг хавфсиз дозаси бўлиб суткасига 500 мкг саналади.

Агарда ҳар бир одам ўртача физиологик шароитда кунига 5 гр. ош тузи истеъмол қилишини назарда тутсак, йодланган ош тузи истеъмол қилиш натижасида у кунига 200 мкг йод қабул қилади. Бу эса барча халқаро ташкилотлар тавсия этган энг оптимал миқдор бўлиб ҳисобланади.

Ош тузини ялпи йодлашнинг (ОТЯЙ) моҳияти шундаки, инсон истеъмол қилиши учун ишлаб чиқарилган ош тузи (савдодаги қадоқланган ош тузи ҳамда озиқ-овқат саноатида фойдаланиладиган ош тузи) тўлиқ йодланиши керак.

Бугунги кунда Республикамизда 123 та йодланган ош тузи ишлаб чиқариш ва кадоклаш корхоналари рўйхатга олинган бўлиб, ушбу корхоналар томонидан йодланган ош тузи ишлаб чиқарилмоқда.

Бир қатор давлатлар қонунлари, меъёрий хужжатлари таҳлили шуни кўрсатдики, йодланган ош тузини истеъмол қилиш ҳеч кимга қарши кўрсатма бўла олмайди. Йодланган ош тузи йодтанқислиги касалликларини олдини олишда юқори самарали ва хавфсиз усул бўлиб саналади ва бундан ҳеч ким истисно эмас эканлиги янада йиғилишда таъкиланди.

Шу муносабат билан “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси иккинчи қисмини яъни Йодланган туз истеъмол қилиш тиббий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан тўғри келмайдиган шахслар учун йодланмаган туз олиш имконияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда таъминланади.еган қисм чиқарилмоқда ва 15-моддаси биринчи қисмидаги “ ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно” деган сўзларни чиқариб ташлаш қонун лойиҳасида назарда тутилмоқда.

Кенгайтирилган ишчи гуруҳи йиғилишида қонун лойиҳаси юзасидан барча сиёсий партия фракциялари ва ялпи йиғилишда билдирилган савол ва мунозоралардаги таклифларни янада бир маротоба муҳокама қилиш ҳамда билдирилган таклифларни иноботга олиш учун муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.  


Кўришлар сони: 8502

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими