Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ҳамда “Парламент назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини муҳокамага киритиш режалаштирилмоқда

“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ҳамда “Парламент назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини муҳокамага киритиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ва ташкилий-ҳуқуқий ишлари дастури” лойиҳасида қўмитанинг таклиф ва тавсиялари ўз ифодасини топганлиги таъкидлаб ўтилди.

Қўмита аъзоларининг таъкидлашича, ушбу дастур келгусида парламентнинг мукаммал қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва қонун ижодкорлиги ҳамда жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари устидан парламент назоратини амалга оширишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Жумладан, Қонунчилик палатаси ваколати доирасида парламентнинг қонун ижодкорлигидаги фаоллигини ошириш, Вазирлар Маҳкамаси томонидан мамлакат ҳаётидаги муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан ишлаб чиқилаётган дастурлар ижроси юзасидан ҳукумат аъзолари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш амалиётидан кенг фойдаланиш бўйича Қонунчилик палатаси Регламентига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунларини қабул қилиш бўйича вазифаларнинг белгиланганлиги муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида бугунги кунда парламент эшитувлари, ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг қонунчилик талабларининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини тизимли равишда эшитиб бориш парламентнинг кундалик иши бўлмоғи зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган эди.

Шундан келиб чиққан ҳолда депутатлар дастур режасини муҳокама қилиб бир қатор таклифларни билдириб ўтдилар. Хусусан, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ва янги таҳрирда қабул қилиш лозимлиги депутатлар томонидан алоҳида қайд этиб ўтилди, чунки ушбу қонунлар давр ўтиши билан янгиланиш ва замоннинг шиддат билан ривожланишини ҳисобга олган ҳолда бугунги кунда янги қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга зарурат туғилаётганлиги, шунинглек давлатимиз раҳбари И.А.Каримовнинг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ 2124 сонли қарорида, ҳамда 2014 йил “Соғлом бола йили Давлат дастури”да ҳам алоҳида белгиланганлигини эътиборга олиш лозимлигини депутатлар таъкидладилар. Шунингдек қўмитанинг назорат-таҳлил фаолиятида фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, болаларга, ёшларга ва вояга етмаганларга дахилдор қонунлар бўйича қўмита аъзолари томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар хисоботлари эшитувини ташкил этиш лозимлиги, шунингдек қўмитага тегишли қонунлар ижросини ўрганиш каби бир қатор таклифлар билдирилиб, Қонунчилик палатаси дастурий режасига киритиш мақсадга мувофиқ эканлиги алоҳида таъкидланди.

Депутатларнинг фикрича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг истиқболга мўлжалланган дастурий режасига қўмита томонидан киритилаётган ушбу таклифлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, улар устидан фаол депутатлик ҳамда парламент назоратини ўрнатиш ва қонун ҳужжатларини амалда қўллаш борасидаги ишларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Йиғилиш сўнггида муҳокамалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди. 


Кўришлар сони: 10884

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.02.2020
Депутатлар муҳим масалалар юзасидан олимлар фикрини ўрганмоқда

Маълумотларга кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши оқибатида хар йили 7 миллион нафар инсон ҳаётдан...

27.02.2020
Депутатлар ёшлар билан учрашди

2020 йил 27 февраль куни Тошкент давлат архитектура институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси...

27.02.2020
Спикер ўринбосари А.Ҳаитов cурхондарёлик сайловчилар билан мулоқот қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов халқ ...

Тадбирлар тақвими