Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Санитария-эпидемиология масалаларига оид қонун лойиҳаси навбатдаги ўқишга тайёрланмоқда

Санитария-эпидемиология масалаларига оид қонун лойиҳаси навбатдаги ўқишга тайёрланмоқда Санитария-эпидемиология масалаларига оид қонун лойиҳаси навбатдаги ўқишга тайёрланмоқда Санитария-эпидемиология масалаларига оид қонун лойиҳаси навбатдаги ўқишга тайёрланмоқда Санитария-эпидемиология масалаларига оид қонун лойиҳаси навбатдаги ўқишга тайёрланмоқда Санитария-эпидемиология масалаларига оид қонун лойиҳаси навбатдаги ўқишга тайёрланмоқда Санитария-эпидемиология масалаларига оид қонун лойиҳаси навбатдаги ўқишга тайёрланмоқда Санитария-эпидемиология масалаларига оид қонун лойиҳаси навбатдаги ўқишга тайёрланмоқда Санитария-эпидемиология масалаларига оид қонун лойиҳаси навбатдаги ўқишга тайёрланмоқда Санитария-эпидемиология масалаларига оид қонун лойиҳаси навбатдаги ўқишга тайёрланмоқда Санитария-эпидемиология масалаларига оид қонун лойиҳаси навбатдаги ўқишга тайёрланмоқда

Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи,Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмиталари ҳамкорлигида “Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул ходимлари, олимлар ва экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидлаш муҳимки, мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, атроф-муҳит муҳофазаси, санитария – эпидемиология масалалари давлатимизнинг асосий устувор вазифаларидан бири бўлиб, бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон учун, унинг манфаати, турмуш фаровонлигини таъминлашга, шунингдек, соғлом яшашига қаратилган.

Эътироф этиш жоизки, инсон соғлиги ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қонун устуворлиги асосий ўринга эга бўлиб, бу борада соғлиқни сақлаш тизимига оид ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида соҳага оид 14 та қонунларнинг тартибга солинганлиги, Юртбошимиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қатор қарор ва фармонлари қабул қилинганлиги тадбир иштирокчилари томонидан таъкидлаб ўтилди.

Мамлакатимизда санитария-эпидемиологик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган, яъни инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабати ҳамда ҳуқуқи билан боғлиқ, шунингдек, уларнинг саломатлигига хавф соладиган омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, юқумли ҳамда вирусли касалликларнинг олдини олиш масалаларини тартибга солувчи “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1992 йилнинг 3 июлида қабул қилинган ва қонуннинг қабул килиниши мамлакатимизда биринчи навбатда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошишига, турмуш фаровонлигини яхшиланишига, юқумли ва вирусли касалликларнинг олдини олинишига, санитария -эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ҳамда санитария-эпидемиологик хизматининг вертикал тузилмасининг сақланишига эришилди.

Шунингдек, барча зарур профилактик ва эпидемияларга қарши тадбирлар ўтказилиши натижасида Республикамизда оналар ва болалар ўлими 3 баробарга камайганлиги, одамларнинг ўртача умр кўриши 67 ёшдан 73 ёшга, жумладан аёлларнинг ўртача умр кўриши 75 ёшгача етганлиги, бундан ташқари, эмлаш ишларининг ўз вақтида амалга оширилиши натижасида қизамиқ, кўкйўтал, қоқшол, дифтерия, полиомиелит, паратит каби юқумли касалликларни олди олинди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2014 йил 24 июлда биринчи ўқишда қабул қилинган “Аҳолининг санитария - эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, мазкур Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги Қарори билан тасдиқланган, “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг I-бобининг 3 бандига асосан аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, шу жумладан профилактика тадбирларини ўтказишда санитария меъёрлари, қоидалари, гигиена нормативларига риоя қилишнинг барқарор тизимини яратиш ҳамда бу борадаги муносабатларни тартибга солишдан айнан болаларнинг таълим-тарбия, маданият, спорт ва бошқа муассасаларига қўйиладиган санитария нормалари ва қоидаларига риоя этишни таъминлашни ҳамда мактабгача, умумий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими босқичларида болаларни санитария ва гигиена асосларига ўқитишга доир чора-тадбирларни жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Йиғилиш иштирокчилари Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш, профилактик эмлашлар ўтказиш, дезинфекция тадбирлари, мажбурий тиббий кўриклар ҳамда фуқароларни гигиеник тарбиялаш ва ўқитишга қаратилган алоҳида янги 5-боб киритилганлигини қайд этиш билан бирга, аҳолининг санитария-эпидемиологик хавфсизлигини таъминлаш учун нафақат давлат назоратини балки, фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини ҳам кучайтириш, фуқароларнинг санитария - эпидемиологик хавфсизлигини таъминлашдаги масъулиятларини оширишга қаратилган нормаларни такомиллаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир якунида “Аҳолининг санитария - эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган Қўмиталарнинг тегишли Қўшма қарори қабул қилинди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиши масалалари қўмитаси ҳузуридаги қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш бўйича жамоат экспертлар гуруҳини таъсис этиш масаласи кўриб чиқилди. Берилган таклиф ва мулоҳазаларга асосан республикамизнинг етакчи олим ва мутахасисларидан иборат бўлган мазкур экспертлар гуруҳи ташкил этилди. Атрофлича муҳокамалардан сўнг мазкур экспертлар гуруҳини тасдиқлаш бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди. 


Кўришлар сони: 9409

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.02.2020
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси: муаммо ва истиқболдаги режалар

“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйич...

26.02.2020
Депутатлар Омбудсманнинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига номзодни маъқулладилар

2020 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ...

26.02.2020
Ўзбекистон — Литва: Мақсадли сиёсат ва самарали ҳамкорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Б. Алихонов Литва Сеймаси...

Тадбирлар тақвими