Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Экоҳаракат депутатлари гуруҳи фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб олинди

Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Экоҳаракат депутатлари гуруҳи  фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб олинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг жорий йил 23 январида ўтказилган қўшма мажлисидаги маърузаларида парламентнинг келгусидаги фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ вазифалар баён этилди. Машҳур бешта тамойилга асосланган “ўзбек модели”нинг ҳаётимизга татбиқ этилиши асосида , ислоҳотларнинг босқичма-босқич тадрижий амалга оширилганлиги, Концепция асосида демократик давлат ҳамда кучли фуқаролик жамиятини қуриш йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз Ўзбекистонимизнинг дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторига кириши, халқимиз фаровонлигини янада ошириш, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрўси ва нуфузини юксалтиришда хизмат қилмоқда.

Маърузада икки палатали парламентни ташкил этиш билан бундан ўн йил аввал олдимизга қўйган мақсадларга тўлиқ эришганимиз, парламент томонидан қабул қилинаётган қонунларнинг сифати ошиб борётганлиги ва бу ўз навбатида ҳудудлар, тармоқлар ҳамда давлатнинг умумий манфаатлари мутаносиблигини таъминлашда ўзининг самарасини бераётганлиги таъкидланди.

Шу билан биргаликда, маърузада парламент фаолиятини замонавий талабларни инобатга олган ҳолда тубдан яхшилаш, қонун ижодкорлиги ва қонунчилик фаолияти самарадорлиги ва сифатини оширишни мақсадида Олий Мажлиснинг ўтган даврдаги фаолияти холисона баҳоланиб, мавжуд камчилик ва нуқсонлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Жумладан, Олий Мажлис томонидан қонунни, ҳуқуқни қўллаш амалиётига эътиборни кучайтириш, жойлардан келиб турадиган, парламент фаолиятини янада такомиллаштириш имконини берадиган ахборот алмашиш механизмини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ. Ўз навбатида Олий Мажлис палаталарининг қонунларни ижрочиларга етказишни, уларни қўллаш ва амалга ошириш самарадорлигини ўрганиш ва парламент палаталарининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ишлари дастурларига зудлик билан тузатишлар киритишни кўзда тутадиган меъёрий-ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш долзарб вазифага айланиши лозимлиги эътироф этилди.

Ўз навбатида қабул қилинаётган қонунлар нормаларини амалга ошириш бўйича аниқ механизмларни белгилаш, қонун лойиҳаларини тайёрлаш жараёнида давлат бошқаруви, фуқаролик жамияти институтларининг турли бўғинларида олимлар, юқори малакали мутахассис ва экспертларни кенг жалб этиш масаласига тўхталиб ўтилди. Айни чоғда уларни демократик давлатларнинг қонун ижодкорлиги тажрибасини ўрганиш ва хорижий ҳуқуқий амалиёт билан ҳар томонлама чуқур қиёсий таҳлил қилиш асосида чуқур ва амалий муҳокама қилинишини таъминлаш лозим. Шунингдек, конференция ва семинарлар, давра суҳбатларини ўтказиш, қабул қилинаётган қонунлар, муҳим ижтимоий-сиёсий, иқтисодий давлат дастурларининг ижроси юзасидан давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш давр талабидир. Бу борада парламент эшитувлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг қонунчилик талабларининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини тизимли равишда эшитиб бориш долзарб ҳисобланади. Бинобарин, биз, Экоҳаракатдан сайланаган депутатлар учун юқорида келтириб ўтилган устувор йўналишлар парламентдаги фаолиятимизни такомиллаштиришда самарали восита бўлиши зарур.

Маърузада ўз ифодасини топган фикр-мулоҳазалар Ўзбекистон экологик ҳаракатининг дастурий вазифаларига ҳамоҳангдир. Шуларга мос равишда Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг 2015 йилда ва истиқболдаги атроф муҳитни ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ишида жамоатчилик ролини янада ошириш, фуқаролик жамияти институтларни янада фаол жалб қилиш, ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш ва ривожлантириш, мамлакатнинг экологик хавфсизлигини ва барқарор ривожланишни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича белгиланган асосий иш фаолияти йўналишларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу мақсадларда Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва унинг депутатлари гуруҳи мамлакат аҳолиси кенг қатламларини, Марказий Осиё ва жаҳон ҳамжамияти саъй-ҳаракатларини минтақадаги долзарб экологик муаммоларни ечиш учун бирлаштириш, уларни барқарор ривожланиш масалаларига жалб қилишни режалаштирган. Экологик назоратни амалга оширишда жамоатчилик экологик назорат тизимини ривожлантириш ҳамда экологик назорат жамоатчи инспекторлари институтини шакллантиришга йўналтирилган кенг қамровли ташкилий-амалий чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилаяпти.

Шулар қаторида Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари вакилларини жалб этган ҳолда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий ҳаракатлар дастурини бажарилиши бўйича жамоат эшитувларини ташкил этиш, ҳар йили мактаб ўқувчилари, олий ўқув юртлари, академик лицейлар ва коллеж талабалари ўртасида экологик йўналишларда ижодий танловларни ҳамда экологик журналистика бўйича республика ижодий танловини ўтказиш анъанасини давом эттириш лозим. Экология ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш, қонун лойиҳаларини муҳокама қилишда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокини фаоллаштириш, жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш бўйича ҳуқуқий билимлари ва касб малакалари, кенг жамоатчиликнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш керак. Қолаверса, жамоатчиликни парламент палаталарининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолиятидан ҳар томонлама хабардор қилиб бориш мақсадида телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, он-лайн конференциялар, ҳудудий семинарлар, давра суҳбатларини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш Экоҳаракат фаолиятида муҳим ўрини эгаллайди

Айни пайтда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи томонидан “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги, “Чиқиндилар тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ҳамда аҳолининг санитар-эпидемиологик хотиржамлигини, мамлакатнинг экологик хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш қоидаларини белгиловчи “Аҳолининг санитар-эпидемиологик хотиржамлиги тўғрисида”ги янги қонунларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Республика ҳукумати томонидан тасдиқланган 2003-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар Дастури ҳамда 2013-2017 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича Давлат дастурининг бажарилиши бўйича тегишли давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотлари юзасидан парламент эшитувларини ўтказиш мўлжалланган. Экологик қонунчиликни халқаро ҳуқуқнинг асосий нормаларига уйғунлаштиришни давом эттириш мақсадида халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга қўшилиш ва ратификация қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш, дунёнинг етакчи давлатлари билан парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик юзасидан ҳамда хорижий давлатларнинг жамоат ташкилотлари билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш бўйича ишларни амалга ошириш ҳам Экоҳаракат ва унинг депутатлари гуруҳининг асосий вазифалари сирасидандир.

Ўзбекистон экологик ҳаракати ҳамда Экоҳаракатдан сайланган депутатлар билдирилган юксак ишончни чин қалбдан чуқур ҳис этган ҳолда, мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишдек улкан масъулиятни адо этиш йўлида бор кучи ва билимини сафарбар этиши, Қонунчилик палатасининг юксак минбаридан туриб нафақат миллий, минтақавий ва глобал экологик муаммоларни кўтариб чиқиши, балки халқаро майдонда ҳам янада дадилроқ ва кенг қамровли фаолият кўрсатишлари лозим бўлади. 


Кўришлар сони: 9420

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими