Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси устувор вазифаларни белгилаб олмоқда

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси устувор вазифаларни белгилаб олмоқда

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда қўмитанинг 2015 йилга мўлжалланган қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари дастури лойиҳаси атрофлича ва қизғин муҳокама қилинди.

Мазкур режага мувофиқ, қўмита энг асосий эътиборни нодавлат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти ва уларнинг қонунчилик асосларини такомиллаштириш каби долзарб масалаларга қаратади. Шу билан бир қаторда Қўмита фуқороларни ўзини ўзи бошқариш органлари, ёшлар ва вояга етмаганлар, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид қонунларнинг жойлардаги ижросини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш бўйича қатор тадбирлар ўтказиш ва ташкиллаштириш масалаларини белгилаб олди.

Йиғилиш сўнгида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2015 йилга мўлжалланган қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари дастури ҳамда 2015 йилги иш режаси лойиҳаси бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Кўришлар сони: 8752

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими