Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмиталарнинг дастурий вазифалари белгилаб олинмоқда

Қўмиталарнинг дастурий вазифалари белгилаб олинмоқда

Аввал хабар қилинганидек, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан 2015 йилга мўлжалланган истиқболли режалар, қонун ижодкорлиги йўналишида эса бир қатор вазифалар белгилаб олинмоқда. Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ҳам мутасадди вазирлик ҳамда идораларнинг раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда қўмитанинг 2015 йилга мўлжалланган қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари дастури лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.

Маълумки, жорий йилнинг 23 январь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузада билдирилган фикрлар ва ундан келиб чиқадиган долзарб вазифалар хусусида қўмитанинг галдаги иш режаси кўриб чиқилди.

Мазкур режага мувофиқ, қўмита эндиликда озиқ-овқат хавфсизлиги, болаларнинг ижтимоий муҳофазаси, аҳоли бандлиги ва пенсия таъминоти каби долзарб масалалар ҳамда Қўмитанинг назорат-таҳлил фаолиятини амалга ошириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш бўйича бир қатор тадбирларни киритишга келишиб олинди.

Йиғилиш сўнгида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2015 йилга мўлжалланган қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари дастури ҳамда 2015 йилги иш режаси лойиҳаси бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.  


Кўришлар сони: 10844

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.02.2020
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси: муаммо ва истиқболдаги режалар

“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйич...

26.02.2020
Депутатлар Омбудсманнинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига номзодни маъқулладилар

2020 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ...

26.02.2020
Ўзбекистон — Литва: Мақсадли сиёсат ва самарали ҳамкорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Б. Алихонов Литва Сеймаси...

Тадбирлар тақвими