Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

“Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамада

“Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамада

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сонли Қарори билан тасдиқланган “Соғлом бола йили” Давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган мазкур Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2014 йил 18 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилган эди. Қонун лойиҳасига Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси масъул этиб белгиланди.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом ва етук авлодни тарбиялаш мақсадида йодланган ош тузини ишлаб чиқариш, сотиш ва истеъмол қилиш соҳаларидаги муносабатларни тартибга солишни янада кучайтиришдан иборат.

Шу муносабат билан “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11- ва 15-моддаларига ўзгартиш киритиш юзасидан қонун лойиҳаси тайёрланган.

Ушбу ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фақат йодланган ош тузини олиб кириш, уни ишлаб чиқариш, сотиш ва истеъмол қилиш соҳасида самарали ҳуқуқий ва ташкилий асосларни яратишга ҳамда аҳолини фақатгина йодланган ош тузи билан таъминлашга қаратилган.

Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан кўриб чиқилиб, Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партия фракциялари ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳидан қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосалари олинди ҳамда Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. 


Кўришлар сони: 7706

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими