Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Аҳоли бандлигини таъминлаш дастури муҳокамада

Аҳоли бандлигини таъминлаш дастури муҳокамада
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича дастурнинг мазмун-моҳияти ва вазифаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Ф.Ражабов, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Б.Алимуҳамедов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилаётган доимий эътибор халқимизнинг турмуш даражаси ва сифатини янада оширишга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. 

Мамлакатимизда бу борада ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилган ва муттасил такомиллаштирилмоқда. Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳар йили махсус дастур ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. 

2015 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган дастур лойиҳасида ушбу йўналишда амалга ошириладиган устувор вазифалар ифодасини топган. Унга кўра, 2015 йилда 987,5 минг янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Бу жараёнда иш билан банд бўлмаган аҳолини, хусусан, ёшлар ва аёлларни ишга жойлаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, меҳнат бозорида фаол ва аниқ мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. 

Дастур лойиҳасида таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бу борадаги вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда тегишли вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, ҳокимликлар, корхона ва ташкилотлар иштирокида ҳар бир туман миқёсида махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгиланган.

Давра суҳбатида 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳасини янада такомиллаштириш, бу соҳада қонунчиликда белгиланган вазифаларни ҳаётга изчил татбиқ этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан таклифлар билдирилди. 

Кўришлар сони: 9383

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими