Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Давлат дастури ижроси назоратда

Давлат дастури ижроси назоратда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида 2013-2017 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ҳудудий дастурларнинг бажарилишига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари, Сирдарё, Зафаробод, Косон туманлари ҳокимларининг ахбороти тингланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси М.Тешабоев, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Ш.Ҳамроев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида суғориш тизимларини ривожлантиришга қаратилган алоҳида эътибор самарасида гидротехник иншоотлар моддий-техник ҳолати яхшилангани, сув ресурсларини тежаш ва сақлашда салмоқли натижаларга эришилаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, унинг унумдорлигини ошириш ва шу асосда қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 19 апрелдаги "2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бу борада муҳим омил бўлмоқда.

Қарорга кўра, очиқ коллектор-дренаж тармоқларини, вертикал дренаж қудуқлар ва мелиоратив насос станцияларини қуриш ва қайта таъмирлаш, лизинг компанияларига мелиоратив техника, асбоб-ускуна ва бошқа механизмларни етказиб бериш ишлари жадал олиб борилмоқда. Натижада шўрланган майдонлар 26,2 минг гектарга қисқарди. 191,5 минг гектар майдондаги ер ости сувларини камайтиришга эришилди. Бу экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва мева-сабзавотчиликни ривожлантиришда ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Ер ва сув тўғрисидаги қонунчилик, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив ва ирригация объектлари тармоғини ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона ва эҳтиёткорона фойдаланиш бўйича давлат дастурининг ўз вақтида бажарилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини янада кучайтириш муҳим вазифа ҳисобланади.

Йиғилишда 2013-2017 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури ва тегишли қонун ҳужжатлари ўз вақтида, тўлиқ ижро этилиши устидан жойларда депутатлик назоратини янада кучайтириш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. 

Кўришлар сони: 7822

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими