Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш йўлида

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш йўлида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган «Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини такомиллаштириш бўйича тузилган ишчи гуруҳининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжат “Соғлом бола йили” Давлат дастурига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қонунчилик палатасига киритилди.

Айтиш жоизки, ишчи гуруҳи таркибига қуйи палата депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълими, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари, Касаба уюшмалари Федерациялари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, Савдо-саноат палатаси, Тошкент Давлат юридик Университети вакиллари, шунингдек экспертлар киритилган.

Йиғилишда “Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилишининг зарурати, унинг мазмун моҳияти ҳамда қонун лойиҳасини такомиллаштириш ва маромига етказиш бўйича ишчи гуруҳи аъзоларининг фикрлари, таклиф ва тавсиялари муҳокама этилди. Таъкидланганидек, Ўзбекистонда жамоат саломатлигини, шу жумладан аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани яна бир маротаба қайта ўрганиб чиқиш, иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларнинг интенсивлиги ҳамда атроф-муҳит билан боғлиқ юз бераётган глобал ўзгаришлар шароитида аҳоли саломатлиги хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш зарурати мавжуд.

Қонун лойиҳасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, шу жумладан, таълим-тарбия, маданият, спорт ва бошқа муассасаларга қўйиладиган санитария-эпидемиологик, касалликлар профилактикаси бўйича талабларни, аҳоли, айниқса, болаларни эмлаш, соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, санитария нормалари ва қоидаларига риоя этишни таъминлашни ҳамда мактабгача, умумий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими босқичларида ўқувчиларни санитария ва гигиена асосларига ўқитишга доир чора-тадбирларни жорий этиш назарда тутилган.

Муҳокамалар чоғида Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партия фракциялари ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳи вакиллари фаол иштирок этишди ва бир қатор таклифлар билдиришди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан қонун лойиҳасини, санитария-эпидемиология осойишталигини таъминлаш соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, тадбиркорлар, жамоат ташкилотлари ўртасида кенг муҳокамадан ўтказиш мақсадга мувофиқ деган хулосага келинди.

Шундан сўнг қонун лойиҳасини маромига етказиш ва такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари олдида турган вазифалар ҳақида келишиб олинди.  


Кўришлар сони: 8547

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими