Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги йўлида

Аҳолининг санитария-эпидемиологик  осойишталиги  йўлида

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги масала муҳокама этилди

Таъкидланганидек ушбу ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган, “Соғлом бола йили” Давлат дастурига асосан аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, шу жумладан болаларнинг таълим-тарбия, маданият, спорт ва бошқа муассасаларига қўйиладиган санитария-эпидемиологик, касалликлар профилактикаси бўйича талабларни, аҳоли, айниқса болаларни эмлаш, соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, санитария нормалари ва қоидаларига риоя этишни таъминлашни ҳамда мактабгача, умумий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими босқичларида болаларни санитария ва гигиена асосларига ўқитишга доир чора-тадбирларни жорий этиш мақсадида ҳукумат томонидан киритилган.

Тадбирда Қўмита қошида қонун лойиҳаси муҳокамасини самарали ташкил этиш бўйича депутатлар, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат органлари, илмий муассасалар вакиллари ҳамда эксперт олимлар таркибидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистонда жамоат саломатлигини, шу жумладан аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада ҳамда иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларнинг интенсивлиги ҳамда атроф-муҳит ўзгариши билан тавсифланадиган глобал ўзгаришлар шароитларида ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши жамоат саломатлиги хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш зарурати мавжудлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга йиғилишда қонун ташаббускори субъекти томонидан қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси муҳокамасига белгиланган талабларга мос равишда киритилганлиги эътироф этилди.

Йиғилиш якунида Қўмита қонун лойиҳаси юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партия фракциялари ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаларини инобатга олган ҳолда, қонун лойиҳасини навбатдаги Қонунчилик палатаси ялпи йиғилиши кун тартиби лойиҳасига киритиш учун қарор қабул қилди. 


Кўришлар сони: 10392

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими