Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоялашнинг қонуний асослари

Ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоялашнинг қонуний асослари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишлари дастурига асосан Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун нормаларининг Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказида бажарилишини ўрганиш” ҳақидаги назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилди.

Мазкур масалага бағишланган йиғилишда тақдим этилган маълумотларга кўра, марказ томонидан ҳар йилги мавсумда қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тадбирлари Ҳукумат томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича олиб борилмоқда. 2014 йилда соҳага тааллуқли барча тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “2014 йилда ўсимликларни зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан уйғунлашган ҳимоя қилиш бўйича Дастур” асосида инсон ва жонзотлар, атроф муҳит учун безарар бўлган биологик кураш усулини янада ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда.

Биологик усулни қўллаш 2004 йилда 1,6 млн. гектарни ташкил этган бўлса, 2013 йилга келиб 2 млн. гектардан ошган.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини етказиб бериш, қўллаш ва самарадорлигини таҳлил қилиб бориш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази томонидан ишлаб чиқилган “Кимёвий ва биологик маҳсулотларга буюртманомаларни шакллантириш ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларни улар билан таъминлаш тартиби”, “Ўзбекистон Республикаси биолабораторияларида биомаҳсулотларни кўпайтириш ва ширкат, фермер хўжаликларига етказиб бериш ҳамда қўллаш тартиби”, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика бюджети маблағлари ҳисобидан зарарли ва маҳаллий чигирткаларга қарши кураш ишларини ўтказиш тартиби”, “Чигирткага қарши кимёвий ишловларни бажариш бўйича танлов ўтказиш тартиби”, “Ғўза майдонларида зараркунандалар ва касалликларга қарши кураш тадбирларини ташкил этиш тартиби” бўйича амалга оширилмоқда.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг тупроқ, ҳаво ва сув ҳавзаларидаги ҳолати, мазкур табиий унсурлардаги тирик мавжудодларга нисбатан уларнинг заҳарлилик даражаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига қарашли “Аналитик назоратга ихтисослашган давлат инспекцияси” томонидан ўрганилиши белгилаб қўйилган.

2013 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан 58 та препаратга токсикологик-гигиеник ҳамда 59 та препаратга эса экологик хулосалар берилган.

Давлат кимё комиссиясининг 2014 йил 28 февралдаги йиғилиш қарори билан рўйхатга олинган препаратларнинг 55 тасига рўйхатга олинганлик тўғрисида гувоҳнома берилган.

Кенгайтирилган йиғилишда Парламент ишчи гуруҳи томонидан тақдим этилган маълумот ҳамда Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази ахбороти қизғин баҳс- мунозараларга сабаб бўлди.

Тадбирда иштирок этган экспертларнинг фикрича, ўсимликларни зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришнинг муҳим омили бўлиб, Қонун нормалари ижросининг тўла таъминланиши, ўз навбатида, мамлакат аграр соҳасининг янада ривожланишига, фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқтисодий барқарорликка эришишида, атроф муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, экологик соф маҳсулотлар етиштиришда муҳим ўрин тутади.

Соҳанинг етук мутахассислари ва депутатлар қонун ости ҳужжатларини янада мукаммал ишлаб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш лозимлиги, ўсимликларни зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишни бугунги кун талабларига тўла мос келадиган даражада такомиллаштириш, хорижий давлатларнинг қонунчилигидаги нормалар ва уларнинг илғор тажрибаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлигини қайд этдилар.

Ишчи гуруҳ томонидан вазирлик, ташкилот ва идораларга амалдаги қонун ҳужжатларига тўла риоя этилиши юзасидан қатор амалий тавсиялар берилди.


Кўришлар сони: 6905

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими