Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ижтимоий шериклик соҳасига оид янги адабиёт тақдимоти

Ижтимоий шериклик соҳасига оид янги адабиёт тақдимоти

2014 йил 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ҳамкорлигида “Ижтимоий шериклик тартибга солинишининг ҳуқуқий асослари: миллий ва хорижий тажриба” (соҳага оид янги адабиёт тақдимоти) мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида депутатлар ва сенаторлар, вазирлик ва идоралар, Ўзбекистонда ижтимоий шерикликни таъминлашда иштирок этувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар. Шунингдек тадбирда Халқаро нотижорат ҳуқуқи маркази раҳбарининг ўринбосари Наталя Боржели қатнашди.

Маълумки, мамлакатимиз кучли фуқаролик жамияти ҳамда ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш йўлидан дадил бормоқда. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар демократик қадриятларни, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланиб, фуқароларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Бундай ташкилотлар ижтимоий-иқтисодий дастурларни ҳаётга татбиқ этишда, жамиятимизда маънавий-ахлоқий муҳитни, бағрикенглик ҳамда миллатлараро ва динлараро тотувликни мустаҳкамлашда ҳам самарали иштирок этмоқда. Шу билан бирга давлат органлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ижтимоий шериклик асосида самарали ҳамкорлик қилаётган мазкур тузилмалар жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлаш ҳамда сақлашга, мамлакатимизнинг барқарор ривожланишига кўмаклашмоқда.

Давра суҳбатида ташкилотчилар ижтимоий шерикликни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, бу борада Ўзбекистон ва хориж тажрибаси масалаларини муҳокама қилдилар. Жумладан, ижтимоий шерикликни тартибга солишда халқаро меъёрлар: хорижий мамлакатлар тажрибаси, ижтимоий шериклик: миллий ҳуқуқий асослар ва уни янада такомиллаштириш истиқболлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг социал-иқтисодий соҳаларда ижтимоий шерикликни амалга ошириш бўйича фаолиятига доир масалаларни кўриб чиқдилар.

Давра суҳбатида Халқаро эксперт томонидан ижтимоий шериклик юзасидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган чораларнинг ижобий натижалари ҳамда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши юқори баҳоланди ва бу борада Ўзбекистон ривожланган давлатлардан кам эмаслиги алоҳида таъкидланди.

Давра суҳбати иштирокчиларига Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан нашрга тайёрланиб чоп этилган соҳага оид янги адабиёт тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.


Кўришлар сони: 8384

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими