Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Назорат-таҳлил натижалари муҳокама этилди

Назорат-таҳлил натижалари муҳокама этилди

2014 йил 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 14, 16, 20 ва 28-моддаларининг Бухоро, Жиззах ва Тошкент вилоятларида ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш натижаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Мазкур мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Фанлар Академиясининг ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати фаоллари, Бухоро, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларининг мутасаддилари, оммавий ахборот воситаларнинг вакиллари иштирок этдилар.

Мажлисда Бухоро, Жиззах ва Тошкент вилоятларида Қонуннинг қайд этилган моддалари талабларининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилиши билан биргаликда айрим камчиликларга йўл қўйилганлиги ва соҳада муаммолар мавжудлиги таъкидланди. Жумладан, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасигамувофиқ Тошкент вилоятидаги “Чотқол” давлат биосфера қўриқхонаси, “Угом-Чотқол” давлат миллий табиат боғи ҳамда Жиззах вилоятидаги “Зомин” давлат қўриқхонаси, “Нурота” давлат қўриқхонаси ҳамда “Зомин” миллий боғи бошқармалари томонидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг давлат кадастри белгиланган шакллар бўйича юритилиши таъминланган бўлса, Бухоро вилояти ҳудудидаги мавжуд муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда давлат кадастрини юритиш ишлари амалга оширилмаган.

Қонуннинг 16-моддасига асосан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режалари табиий объектлар ва мажмуаларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича барча ташкилий, табиатни муҳофаза қилиш йўналишидаги техникавий ва бошқа тадбирлардан иборат бўлиши, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режалари тасарруфида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўлган давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан тасдиқланиши ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳалари давлат экология экспертизасидан ўтказилиши белгиланган. Бироқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазилиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан Бухоро, Жиззах ва Тошкент вилоятларида бу ишларни амалга ошириш таъминланмаган ҳамда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан бу ишларнинг амалга оширилиши устидан етарли назорат ўрнатилмаган.

Қонуннинг 20-моддаси талаблари бажарилиши юзасида Тошкент вилоятидаги “Чотқол” давлат биосфера қўриқхонаси ҳамда “Жиззах вилоятидаги “Зомин” давлат қўриқхонасида қўриқхоналаридаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини ўрганиш, уларни ҳисобга олиш борасида илмий тадқиқотлар ўтказилиб, атроф табиий муҳит мониторинги юритилиши борасида муайян ишлар амалга оширилганлиги тўғрисида мутассади ташкилотлар томонидан батафсил маълумотлар берилганлиги, Бухоро вилоятидаги “Қизилқум” давлат қўриқхонасида амалга оширилган илмий тадқиқотлар тўғрисида эса асосли маълумотлар тақдим этилмаганлиги таъкидланди.

Мажлисда, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддаси нормаларига асосан Бухоро, Жиззах ҳамда Тошкент вилоятларида давлат табиат ёдгорликларини муҳофаза қилиш, табиат ёдгорликларни ободонлаштириш ва асраш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, Тошкент вилоятидаги табиий комплекслар ва тарихий-маданий мерос объектлари сақланишини таъминлаш бўйича “Угом-Чотқол” давлат миллий табиат боғи бошқармаси ва “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан қўшма лойиҳа имзоланиб, Тошкент вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган. Бухоро вилоятда давлат табиат ёдгорликларини, шу жумладан, айрим ўсимликларни сақлаб қолиш мақсадида ёши 100 ва ундан ошган ёввойи ва табиий ҳолда ўсувчи дарахтларни давлат томонидан муҳофазага олиш мақсадида уларни рўйхатдан ўтказиш ва “давлат табиат ёдгорлиги” мақомини бериш бўйича ишлар амалга оширилган. Жиззах вилоятининг “Зомин” давлат қўриқхонаси ҳудудидаги Қирққиз, Куёвтош, Бурама арча табиат ёдгорликларига ҳам расмий мақом бериш лозимлиги қайд этилди.

Мажлис якунида билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 10794

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими