Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Аҳоли бандлигини таъминлаш: ижро ва назорат

Аҳоли бандлигини таъминлаш: ижро ва назорат

2014 йил 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”нинг 2014 йил биринчи чорагида ижро этилиши юзасидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳамда Сурхондарё ва Бухоро вилоят ҳокимликларининг ахборотига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Қўмита томонидан ташкил этилган мазкур йиғилишда Қонунчилик палатаси депутатлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Сурхондарё ва Бухоро вилоят ҳокимликлариҳамда мазкур масалага дахлдор бўлган идора ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул ходимлар, эксперт олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида Дастурда белгиланган янги иш ўринларининг ташкил этилиши ва кўпайишига мамлакат иқтисодиётининг юқори суръатларда ўсиши, жумладан мамалакатнинг ялпи ички маҳсулоти 7,5 фоизни, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,9 фоизни, шу жумладан истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 12,8 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 6,2 фоизни, хизматлар ҳажми қурилиш ишлар ҳажми 11,8 фоизни, чакана савдо айланмаси ҳажми 14,3 фоизни ташкил этгани ижобий таъсир кўрсатди.

Барқарор иқтисодий ўсиш, инвестиция, маҳаллийлаштириш ва бошқа қатор мақсадли дастурларни амалга оширилиши, молия ва банк тизимини мустаҳкамлиги ва бошқа муҳим омиллар ҳисобот даврида иш ўринларини кўпайиши учун қулай шарт – шароитларни яратди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган таълим муассасалари битирувчиларини, ёшларни ишга жойлаштиришнинг амалий манбаси ва воситаси 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бўлди, унинг мақсадли параметрларини сўзсиз бажариш юзасидан мувофиқлаштирилган ишлар ташкил этилди. Ҳудудий ҳокимликлар ҳузуридаги ишчи комиссиялар томонидан тақдим қилинган маълумотларга кўра, тасдиқланган дастурга мувофиқ 2014 йилнинг январь-март ойларида 227,9 мингта иш ўринлари яратилган ёки бу режага нисбатан 7,5 мингтага кўп, йиллик дастур 104,5%га бажарилган.

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан меҳнат бозорини таҳлил этиш, унинг истиқболини белгилаш ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш даражасини оширишга доир чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, аҳолини иш билан таъминлаш масалалари юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий меҳнат органларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги зиммасига юклатилган.

Қўмита Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Дастурнинг 2014 йил биринчи чоракдаги ижроси юзасидан ахборотини эшитиб, бир қатор ижобий ишлар амалга оширилганлигини эътироф этди.

Республика ҳудудининг барча туман ва шаҳарларида 2014 йилнинг январь-март ойларида 231 та бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилган бўлиб, уларда иштирок этган 11,3 мингдан ортиқ иш қидирувчига ишга жойлашишга йўлланмалар берилган. Ушбу ярмаркалар Дастурда назарда тутилган янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича корхоналарнинг йўналишларини инобатга олган ҳолда таълим муассасалари битирувчилари учун янги иш ўринлари банд қилинган.

2014 йилнинг март ойи ҳолатига кўра, 501,4 минг нафар коллеж битирувчисидан 439,2 мингтасининг (87,6%) бандлиги таъминланган. 12,7 минг нафар битирувчини ишга жойлаштириш чоралари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, йиғилишда Сурхондарё ва Бухоро вилоят ҳокимликларининг Дастур ижросини таъминлаш юзасидан ахборотлари эшитилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу вилоятларда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бадлигини таъминлаш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган. Жумладан, Сурхондарё вилоятида 2014 йил учун 66100 та янги иш ўринлари яратиш бўйича аниқ йўналтирилган дастур ишлаб чиқилган. Унга кўра, биринчи чоракда 15204 та иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, амалда 15933 та (104,8%) иш ўрни яратилган. Ишчи ўринларининг 7757 таси аёллар учун, 9735 таси эса ёшлар учун ташкил этилган.

Дастур доирасида Бухоро вилоятида жорий йилнинг январь-март ойларида барча йўналишлар ҳисобидан 16960 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 18415 та иш ўрни яратилган, янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, ишлаб турган корхоналарни модернизация қилиш ва кенгайтириш ҳисобига 552 та, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 9751 та, уй меҳнатининг барча шаклларини ташкил этиш бўйича 3293 та, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ҳисобига 3853 та ҳамда ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш, ишламай турган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига 966 та иш ўрни яратилган.

Қўмита Сурхондарё ва Бухоро вилоят ҳокимликларининг Дастур ижроси юзасидан ахборотини эшитиб, ушбу вилоятларда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда ўз ечимини кутаётган масалалар ҳам мавжудлигини таъкидлаб ўтишди. Айниқса, ёшларни ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш, битирувчиларни ишга қабул қилишда учраётган камчиликлар, улар касб малакасини ошириш, бўш қолган ўринларга муносиб номзодларни тайинлаш борасида ҳам эътиборсизлик ва масъулиятсизликка йўл қўйилаётганлиги тилга олинди. Шунингдек, фаолиятларни тўғри ташкиллаштиришда қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига эса маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий меҳнат органларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатишни ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлашга эътиборни кучайтириши таъкидланди.

Йиғилиш якунида Дастур ижросини таъминлаш билан боғлиқ бўлган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш ҳамда уларнинг ижро механизмини яхшилаш бўйича Қўмитанинг таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 11971

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими