Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Мансабдор шахслар ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро муносабатлари муҳокама мавзуи бўлди

Мансабдор шахслар ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро муносабатлари муҳокама мавзуи бўлди

2014 йил 16 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Мансабдор шахслар ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳолати”ни ўрганиш бўйича назорат-таҳлил якунлари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган сайёр йиғилишибўлиб ўтказилди.

Йиғилишни Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов бошқариб борди.

Қўмита ишчи гуруҳи аъзолари ўтказилган назорат-таҳлил жараёнида “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги ҳамда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижросини таъминлашга бевосита масъул бўлган ҳокимият мутасаддилари, давлат органлари раҳбарлари ва мутахассислари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг мана шу йўналишдаги фаолиятига алоҳида эътибор қаратдилар.

Ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимида шаҳар ҳокими, унинг ўринбосарлари ва туман ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари қонунда белгиланган талаблар тартибида ҳамда “Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва туман ҳокимликларида фуқароларни қабул қилиш жадвали” бўйича фуқароларга қулай соатларда ҳафтада икки маротабадан қабул ўтказмоқдалар.

Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликларида, шунингдек бошқармаларда фуқароларнинг мурожаатлари тегишли резолюциялар орқали ижрочиларга электрон ҳужжат айланиш дастури ёрдамида етказилади.

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи ҳар ой якунига қараб, таҳлил қилиб борилади ва чорак якунига кўра таҳлиллар асосида йиғилиш муҳокамасига киритилади ва тегишли мажмуа, бошқарма ва туман ҳокимликларининг масъул ходимлари иштирокида муҳокама қилиниб, аниқланган камчиликлар юзасидан уларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинади.

Тошкент шаҳар хокимлигига фуқаролардан 2012 йилда 5186 та ёзма, 642 та оғзаки, жами 5828 та мурожаат келиб тушган, 2013 йилда 5819 та ёзма, 590 та оғзаки, жами 6409 та ва 2014 йил биринчи чораги давомида 1575 та ёзма, 160 та оғзаки, жами 1735 та мурожаат келиб тушганлиги қайд этилган.

Мурожаатлар билан ишлаш масаласи Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2014 йил 26 майдаги бўлиб ўтган кенгайтирилган маҳкама селектор йиғилишида жорий йилда фуқаролар мурожаатлари кўпайишига олиб келган асосий сабаблар ўрганиб чиқилиб, танқидий муҳокама қилинган, бу борада хато ва камчиликларга йўл қўйилган ҳолатлар юзасидан мутасадди раҳбар ва ходимларга тегишли чоралар кўрилиб, бундай салбий ҳолатларга келгусида йўл қўймаслик юзасидан зарур кўрсатмалар берилган.

Йиғилиш натижасига кўра Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 27 майдаги “Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, унинг ижросини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастури амалда бажарилмоқда.

Шунингдек, ишчи гуруҳи томонидан мансабдор шахслар ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро муносабатлариЎзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси мисолида хам ўрганиб чиқилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда жамият ҳаётининг турли соҳаларида 7867 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият юритмоқда. Шундан Тошкент шаҳрида 415 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтган. Сўнгги 10 йилда ўрганилган ҳудудлар кесимида ННТ фаолиятининг турлари таҳлил этилганда, уларнинг сони йилдан-йилга ортиб бориши, янги соҳа ва йўналишларда ННТ ташкил этилаётганлиги кузатилмоқда. Хусусан, спорт, экология, маданий-тарихий ва маърифий соҳалардаги ННТлар сони ортиб, фаолияти ривожланиб бормоқда. Ўтказилган таҳлилларга кўра, ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида 60 га яқин ННТ ўзининг сайтларига эга бўлиб, улар орқали ўз фаолияти ҳақида ахборот тарқатмоқда.

Йиғилишда Тошкент шаҳрида амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда айрим камчиликлар ва ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам борлиги кўрсатиб ўтилди. Қўмита томонидан “Мансабдор шахслар ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳолати” ижроси юзасидан ўтказилган назорат-таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу соҳасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, Қўмита томонидан иккинчи ўқишга тайёрланаётган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасига таклиф ва тавсиялар олиниши мақсадга мувофиқлиги юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилиш якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 8712

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими