Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Иммунопрофилактика мавзуида конференция

Иммунопрофилактика мавзуида конференция

2014 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси ҳамда унинг ҳуқуқий асосини яратиш масалалари мавзуида конференция бўлиб ўтказилди.

Тадбир “Соғлом бола йили” Давлат дастури ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2014 йилги асосий фаолият йўналишида белгилаб қўйилган юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси бўйича талабларни, шу жумладан, аҳоли, айниқса болаларни эмлаш, соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, санитария нормалари ва қоидаларига риоя этишни таъминлаш масалаларига бағишланди.

Конференцияда сўзга чиққанлар мамлакатимиз мустақилликка эришган кунларидан бошлабоқ аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масаласи давлатимиз ижтимоий сиёсатида асосий ўринни эгаллаб келаётгани, инсон саломатлигига хавф соладиган омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, юқумли ҳамда вирусли инфекцияларга қарши курашиш борасида мамлакатимизда кенг кўламли ва чуқур ислоҳотлар амалга ошириб келинаётганини эътироф этдилар.

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш борасида қабул қилинган чора-тадбирлар одамларга тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, аҳоли турмушини яхшилаш имконини бергани, натижада Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриши 67 ёшдан 75 ёшгача, шу жумладан, эркакларнинг ўртача умр кўриши - 66 ёшдан 73 ёшгача, аёлларнинг ўртача умр кўриши эса 70 ёшдан 75 ёшгача узайганига эътибор қаратилди.

Кейинги йилларда мамлакатда иммунопрофилактика ишларининг самарали ўтказилиши натижасида кўпгина юқумли касалликлар, жумладан бошқарилувчи инфекцияларнинг сезиларли даражада камайишига эришилди. Йилдан-йилга эмлаш ишларини такомиллаштиришга катта аҳамият қаратилиши туфайли охирги йилларда аҳоли ўртасида полиомиелит, бўғма, кўкйўтал, қоқшол, шол, қизамиқ, қизилча каби касалликлар қайд этилмади.

Тадбирда мутахассислар томонидан қатор йиллар давомида республикага полиомиелит касаллигининг четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида миллий эмлаш ишлари ўтказилиб келинаётганлиги, бунинг учун соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш профилактика муассасалари қошида доимий ва вақтинчалик эмлаш пунктларнинг фаолият юритилиши йўлга қўйилганлиги эътироф этилди.

“Соғлом бола йили” Давлат дастури қабул қилинганлиги муносабати билан мазкур йилда яна иккита касалликка қарши эмлаш ишларини ўтказиш режалаштирилганлиги айтиб ўтилди.

Конференция иштирокчилари томонидан юқумли касалликларнинг олдини олишдан кўра, у келтириб чиқарадиган асоратларга кўпроқ эътибор қаратиш, соҳага оид мавжуд муаммо ва ўз ечимини кутаётан масалаларни аниқлаш ва умумлаштириш ҳамда соҳада фаолият кўрсатиб келаётган мутахассислар томонидан олиб борилаётган тахлиллар асосида бугунги кунда юқумли касалликлар иммунопрофилактикасининг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш зарурати мавжуд эканлиги эътироф этилди.

Тадбир якунида юқумли касалликларнинг профилактикаси билан боғлиқ бўлган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий асосини яратиш бўйича Қўмитанинг таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 7256

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими