Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона барпо этиш тўғрисидаги ташаббуси – минтақавий ва халқаро хавфсизлик ҳамда тинчликни мустаҳкамлашда муҳим қадам

Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона барпо этиш тўғрисидаги ташаббуси – минтақавий ва халқаро хавфсизлик ҳамда тинчликни мустаҳкамлашда муҳим қадам

2014 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зонасини барпо этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан 1993 йил 28 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида илгари сурилган ташаббус рўёбга чиқарилишига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ташқи ишлар вазирлиги, республика таҳлилий, академик ва жамоатчилик доиралари, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбати иштирокчилари Марказий Осиёда минтақавий тинчлик ва барқарорликни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш учун ҳам, ядро қуролини тарқатмаслик, глобал қуролсизланиш режимини сақлаб туриш ҳамда глобал хавфсизликни таъминлаш учун ҳам Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона барпо этиш ташаббусининг долзарблиги ва аҳамиятга молик эканлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон Раҳбарияти томонидан Марказий Осиё ядро қуролидан холи зонасини вужудга келтириш ғояси илгари сурилгандан бошлаб Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зонани барпо этишга, унинг минтақадаги барча давлатлар, шунингдек БМТ ва жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланишини таъминлашгача бўлган барча босқичлари муҳокама қилинди. Таъкидландики, мазкур ташаббусни рўёбга чиқариш, аввало Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зонани барпо этиш тўғрисидаги тегишли халқаро шартномани ишлаб чиқиш Марказий Осиё давлатлари томонидан ҳам, «ядровий бешлик» мамлакатлари ва БМТнинг тегишли тузилмалари томонидан ҳам узоқ ва пухта иш олиб боришни талаб қилди.

Тошкент шаҳрида 1997 йил 15 сентябрда ўтказилган «Марказий Осиё – ядро қуролидан холи зона» мавзуидаги халқаро конференция Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зонани барпо этиш йўлида муҳим воқеа бўлди. Ушбу нуфузли халқаро тадбир иштирокчилари Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона барпо этиш тўғрисидаги ташаббусни якдиллик билан қўллаб-қувватладилар ҳамда Ўзбекистон ва унинг шериклари – минтақа давлатларининг Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашга, ядро қуроли тарқалишининг ва бошқа трансмиллий таҳдидларнинг олдини олишга, шунингдек Ер шарида ядро қуроли, ядро портлатиш қурилмалари абадул-абад тақиқланадиган туманларни кенгайтиришга қаратилган куч-ғайратини юксак баҳоладилар. Тошкент конференцияси якунларига кўра, Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона барпо этиш тўғрисидаги Шартномани тайёрлаш учун Минтақавий эксперт гуруҳи (МЭГ) ташкил этилди.

1997 йилдан 2002 йилга қадар БМТнинг Қуролсизланиш масалалари бўйича департаменти ва МАГАТЭ экспертларининг фаол кўмагида Женева, Ашхобод, Тошкент, Саппоро ва Самарқанд шаҳарларида гуруҳнинг бир қанча учрашувлари ўтказилди.

2005 йил 7-9 февраль кунлари Тошкент шаҳрида МЭГнинг еттинчи учрашуви ўтказилиб, унинг давомида «ядровий бешлик» мамлакатлари, МАГАТЭ ва БМТ Ҳуқуқий масалалар бўйича департаментининг таклиф ва мулоҳазалари инобатга олинган ҳолда Маказий Осиё мамлакатларининг Шартнома матни бўйича якдил нуқтаи назари келишиб олинди.

Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зонани барпо этиш тўғрисидаги Шартнома 2006 йил 8 сентябрда имзоланди. Бу воқеа БМТ, МАГАТЭ, «ядровий бешлик» мамлакатлари – Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франциянинг фаол кўмаги ҳамда иштирокида минтақа давлатлари кўп йиллик ҳамкорликдаги ишининг натижаси бўлди. Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона барпо этиш тўғрисидаги Шартноманинг 2006 йил 8 сентябрда имзоланиши халқаро жамоатчилик ва БМТ Бош Ассамблеяси томонидан кенг қўллаб-қувватланди. БМТ Бош Ассамблеяси минтақавий ва халқаро тинчлик ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлашда муҳим қадам сифатида Марказий Осиё ядро қуролидан холи зонасини барпо этиш тўғрисидаги ташаббуснинг рўёбга чиқарилишини маъқуллади.

Ўзбекистон Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона барпо этиш тўғрисидаги Шартномани 2007 йил 10 майда минтақа мамлакатлари орасида биринчи бўлиб ратификация қилди. Шартнома минтақадаги барча давлатлар томонидан ратификация қилинганидан сўнг 2009 йил 21 мартда кучга кирди.

Давра суҳбати иштирокчилари таъкидладиларки, минтақа мамлакатлари томонидан вужудга келтирилган ядро қуролидан холи зона шу йил 6 май куни Нью-Йорк шаҳрида бешта ядровий давлат (Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция) томонидан Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона барпо этиш тўғрисидаги Шартномага доир Хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги Протокол имзоланиши билан узил-кесил халқаро-ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зонани барпо этиш тўғрисидаги ташаббусининг амалга оширилиши, обрўли халқаро ташкилотлар, хорижий ҳукуматлар вакиллари, сиёсий, эксперт-таҳлилий ва жамоатчилик доираларининг баҳоларига кўра ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани амалга оширишга улкан ҳисса қўшади, қуролсизланиш ва қуролларни тарқатмаслик глобал жараёнининг, шунингдек минтақавий ва халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш механизмларини шакллантиришнинг муҳим элементи ҳисобланади.

Давра суҳбати давомида шунингдек Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зонани барпо этиш тўғрисидаги Шартномага доир «ядровий бешлик» давлатлари томонидан имзоланган Хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги баённоманинг тезроқ ратификация қилинишини таъминлаш йўллари ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашилди


Кўришлар сони: 3159

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими