Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Йўл қоидаси – умр фойдаси

Йўл қоидаси – умр фойдаси

Бухорода йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ва унинг ижроси самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, манфаатларини ҳар томонлама муҳофаза қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситалари техник ҳолати ва йўлларнинг аҳволини яхшилаш бўйича изчил чоралар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Ўтган йили вилоятда халқаро аҳамиятга молик йўлларнинг 15 километри реконструкция, вилоят ва давлат аҳамиятидаги 5,3 километр йўл тўла таъмирланди. Умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари бўйича қарийб 39,4 миллиард сўмлик иш бажарилди. Бу транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда яхши самара бермоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида аҳоли, пиёдалар ва автокорхоналар жамоалари, таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Ҳайдовчиларнинг ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши устидан тизимли ва қатъий назорат кучайтирилди. 2013 йилда қоидабузарлардан 9 миллиард 272 миллион сўмдан зиёд жарима ундирилди.

Қонун устуворлигини, профилактика ишларининг таъсирчанлигини таъминлаш, соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бераётир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кўрилаётган бундай чора-тадбирлар натижасида вилоятда 2013 йилда йўл-транспорт ҳодисалари, жумладан, инсон ҳаётига зомин бўлувчи ҳолатлар сезиларли даражада камайди.

Тадбирда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ва унинг ижроси самарадорлигини, ҳайдовчи ва йўловчи маданиятини ошириш, транспорт қатновини янада оқилона ташкил этишга қаратилган таклифлар билдирилди.


Кўришлар сони: 15288

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.02.2020
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси: муаммо ва истиқболдаги режалар

“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйич...

26.02.2020
Депутатлар Омбудсманнинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига номзодни маъқулладилар

2020 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ...

26.02.2020
Ўзбекистон — Литва: Мақсадли сиёсат ва самарали ҳамкорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Б. Алихонов Литва Сеймаси...

Тадбирлар тақвими