Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ҳисоб палатанинг ҳисоботи тингланди

Ҳисоб палатанинг ҳисоботи тингланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида депутатлар, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2013 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2013 йилги иш фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 18 январдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган 2013 йилга мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига, шунингдек иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, унинг рақобатбардошлигини ошириш учун таркибий ўзгартириш жараёнларини чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш борасидаги сиёсатни амалга ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда молиявий ресурслардан тежамли, самарали ва мақсадли фойдаланиш каби вазифаларга қаратилганлиги таъкидланди.

Ҳисобот даврида «Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида Ҳисоб палатаси томонидан Давлат бюджетининг 2012 йилги ижроси тўғрисидаги ҳисобот ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилган, Давлат бюджетининг 2014 йилга лойиҳаси ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари экспертизаси амалга оширилган.

Ўтган даврда Ҳисоб палатаси томонидан бир қатор вазирлик ва идораларда Давлат бюджети маблағларидан қонуний, мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан белгиланган тартибда назорат тадбирлари ҳамда Наманган, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари маҳаллий бюджетларининг 2012 йилги ижроси ва маблағларнинг сарфланиши, бюджет харажатларини оптималлаштириш резервларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан текширишлар амалга оширилган.

Тадбирда айрим маҳаллий ҳокимиятларда бюджет даромадларини кўпайтириш чора-тадбирларини излаш, мавжуд имкониятларни ишга солиш ўрнига давлат бюджетидан берилган маблағларни мақсадсиз ва самарасиз сарф қилинишига йўл қўяётганликлари, мутасадди раҳбарларнинг ушбу муҳим масалага эътиборсизлик қилаётганликлари ва бошқа камчиликлар кескин танқид қилинди.

Йиғилишда депутатлар Ҳисоб палатаси томонидан аниқланган камчиликлар, бюджет интизомини бузиш ҳолатлари ва молиявий қонунбузарликларни бартараф этиш юзасидан тегишли идоралар ва мутасадди раҳбарлар томонидан кўрилган чора-тадбирларни атрофлича муҳокама ва чуқур таҳлил қилиб, асосий эътиборни уларнинг келиб чиқиш сабабларига қаратдилар.

Муҳокамалар чоғида Ҳисоб палатаси аниқлаган камчиликлар ва қонун бузилиш ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш масаласига вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимлик мутасадди раҳбарлари томонидан принципиал ёндашилмагани, бюджет маблағларидан фойдаланишда ва бюджетлар ижросини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйилаётганлиги депутатлар томонидан алоҳида қайд этилди.

Ҳисоб палатаси томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 2013 йилда 79 млрд.сўмлик Давлат ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий манфаатларига етқазилган зарарнинг ундирилишига эришилди.

Юқоридагилар билан бир қаторда депутатлар Ҳисоб палатаси текшириш ўтказган вазирлик, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг мамлакатда яратилган қулай иқтисодий муҳит ва имкониятлардан унумли фойдаланишга, мавжуд резервларни излаб топиш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурда белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш, барча йўналишларда самарадорликни таъминлаш, молиявий интизомга қатъий риоя қилиш, шунингдек бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш соҳаларида Ҳисоб палатасининг назорат тадбирларини янада кучайтириш бўйича тавсия ва таклифлар берилди.

Муҳокама этилган масала юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 8375

Депутатлар минбари

Янгиликлар

09.07.2020
Томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари қай ҳолатда?

Ҳозирги мураккаб вазият — коронавирус пандемияси шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз да...

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

Тадбирлар тақвими