Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Матбуот конференцияси ўтказилди

Матбуот конференцияси ўтказилди Матбуот конференцияси ўтказилди Матбуот конференцияси ўтказилди Матбуот конференцияси ўтказилди

2014 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати ҳамкорлигида “Қўмитанинг 2013 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2014 йил – “Соғлом бола йили”да белгилаган устувор вазифалари” мавзуида матбуот конференцияси ўтказилди.

Дастлаб, Қўмита раиси А.Саидов сўзга чиқиб айтдики, “Ҳуқуқий демократик давлат, очиқ ва кучли фуқаролик жамиятини нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки фуқаролик жамияти бошқа институтларининг самарали фаолиятисиз тасаввур этиш қийин. Чунончи Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари Президентимиз таъбири билан айтганда бугун “ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган” жамият аъзоларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигига, ҳуқуқий маданиятининг, айниқса, қонунларга итоаткорлик туйғусининг пайдо бўлишига, фуқаролик жавобгарлигининг ортишига, давлат ва жамият олдидаги масъулиятининг юксалишига, ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик ҳиссининг кўпайишига ижобий таъсир кўрсатаяпти. Энг муҳими фуқаролар, кенг жамоатчилик давлат ва жамият бошқарувида мана шу институтлар орқали фаол иштирок этмоқда.

Давлат раҳбари Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларнинг янги бир босқичини бошлаб берган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепсияси” да қуйидаги фикрларни билдириб ўтган эди. “Бундай ташкилотларнинг обрўси ошиб, мустаҳкамланиб боргани сари фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва ҳокимият тузилмалари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги роли жамиятимизда тобора ортиб бормоқда. Бугунги кунда жамоатчилик ва фуқаролик назорати институти жамиятнинг давлат билан ўзаро самарали алоқасини таъминлаш, одамларнинг кайфиятини, мамлакатда кечаётган ўзгаришларга муносабатини аниқлашнинг муҳим воситаларидан бирига айланмоқда”.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳам 2013 йилда мамлакатимизда кучли ва очиқ фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган демократик институтлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятигаоид қонунларни тайёрлаш, мана шу йўналишдаги амалдаги қонунларнинг ижросини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш ҳамда турли тадбирлар ўтказиш орқали бу борадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича қатор ишларни амалга оширди.

Жумладан, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” ги ҳамда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари янги таҳрирда қабул қилинди. Мана шу қонунлар билан боғлиқ бўлган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ҳам қўмита масъуллигида 2013 йилда қабул қилинди.

Бундан ташқари, 2013 йилда қўмита аъзолари “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини такомиллаштириш устида ҳам бир қатор ишларни бажардилар. Бу Қонун 2014 йил 3 январь куни матбуотда расмий эълон қилинди.

Айни пайтда қўмитада “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишга тайёрлаш юзасидан қизғин иш олиб борилмоқда. Шундан сўнг, қўмита раиси ўринбосари А.Шодмонов сўз олиб, Президентимиз томонидан 2014 йил мамлакатимизда “Соғлом бола йили” деб эълон қилинганлиги қўмита аъзоларига алоҳида масъулият юклашини, чунки парламентнинг қуйи палатасида айнан мазкур қўмита Конституция ва амалдаги қонунларда белгиланган болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш ёки шу билан боғлиқ амалдаги қонунларнинг ижросини назорат қилишга масъул эканлигини айтиб ўтди.

Матбуот конференциясида қўмитанинг барча аъзолари ўзи масъул бўлган қонун ёки қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳияти, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ўтказилган ҳуқуқий эксперимент жараёни, қўмитанинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги масалаларида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. 


Кўришлар сони: 10700

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими