Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Аниқ вазифалар белгилаб олинди

Аниқ вазифалар белгилаб олинди Аниқ вазифалар белгилаб олинди Аниқ вазифалар белгилаб олинди Аниқ вазифалар белгилаб олинди Аниқ вазифалар белгилаб олинди

Бугунги кунда мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг кўламли ўзгаришлар ва сифат жиҳатдан янгиланишлар юз бермоқда. Бу ютуқларнинг асосий омилларидан бири соҳага оид ҳуқуқий асосларнинг нечоғлик пухта ишлаб чиқилганлиги ва давр талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб борилиши билан боғлиқ.

2014 йил 23 январь куниқуйи палатанинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг ўтган 2013 йилда амалга оширган ишлари таҳлили ва жорий йилдаги устувор вазифаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ОАВ вакилларига мамлакат қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, қўмита томонидан аграр соҳага оид ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар ва режалар тўғрисидаги маълумотлар тақдимотини ўтказиш орқали сайловчилар, аҳоли кенг қатламлари ўртасидаги тарғибот-ташвиқот ишларини янада такомиллаштиришдан иборат бўлди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида қайд этиб ўтилган масалаларга, яъни аграр соҳани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижаси ва бу борада белгилаб берилган устувор масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Зеро мамлакатимизда пахта етиштиришнинг нисбатан барқарор ҳажми сақланган ҳолда, ғалла етиштириш 2000 йилга нисбатан 2 баробар, картошка – 3,1 марта, сабзавот – 3,2 баробар, узум – 2 марта, гўшт ва сут – 2,1 карра, тухум – 3,4 баробар ошиб, энг муҳими, 30 миллионли аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби тўлиқ таъминланиши билан бир қаторда Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилувчи кам сонли давлатлар қаторига қўшилганлиги, бу - ҳар томонлама пухта ўйланган ва узоқни кўзланган сиёсатнинг натижасидир.

Бу борада 18 мингдан ортиқ кўп тармоқли фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан бирга, уларни қайта ишлаш, қурилиш ишларини амалга ошириш ва қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатиш каби йўналишларда самарали фаолият кўрсатмоқда ва бу, ўз навбатида, саноатчи фермерларнинг кўпайишига олиб келмоқда.

Қўмита томонидан 2013 йил давомида амалга оширилган жами 5 та қўмита эшитуви ва 3 та назорат-таҳлил фаолиятида амалдаги қонунлар ижросини ва самарадорлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, соҳага тааллуқли иқтисодий-ижтимоий ва ташкилий муносабатларни аниқлаш асосида амалдаги қонунларни такомиллаштиришга қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш каби масалаларга асосий эътибор қаратилди.

Жумладан, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Иқтисодиёт вазири ўринбосари, “Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси ва “Ўзвиносаноат-холдинг” компанияси раҳбарларининг ахборотлари бўйича соҳа тармоқларини модернизация қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш, қишлоқ хўжалигига замонавий агротехнологияларни, хусусан сув ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш масалалари диққат марказида бўлди.

Бу борадаги Қўмита қарорлари ижроси доимий мониторинг қилиб борилган.

Хисобот йилида қўмита томонидан ташкил этилган жами 69 та турли шаклдаги тадбирлар (жумладан, 4 та конференция, 4 та семинар, 5 та давра суҳбати, 11 та кенгайтирилган йиғилиш ва 45 дан ортиқ амалий учрашувлар) аграр соҳага оид қонун ва қонуности хужжатларини янада такомиллаштириш, соҳага оид қонунларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича долзарб масалаларни аниқлаш ва уларнинг ечимини топиш юзасидан аниқ таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган бўлиб, бу қонунчиликда мавжуд бўшлиқларни тўлдириш ва такомиллаштириш ишларида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Экспертлар ва мутахассислар томонидан Қўмита ташаббуси асосида тайёрланган “Ўзбекистон Республикасининг аграр қонунчилиги” номли китоб бугунги кунда нафақат фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, балки тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари, аграр соҳа йўналишидаги олий ўқув юртлари ва коллежлар профессор-ўқитувчилари, талабалари, тадқиқотчилар ва изланувчан олимлар ҳамда тадбиркор ва ишбилармонлар учун соҳага оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, шунингдек қатор ҳуқуқий меъёрий хужжатларнинг яхлит тўплами сифатида муҳим аҳамият касб этаётганлиги қайд этилди.

Тадбирда қўмита фаолияти ҳамда аграр қонунчиликни такомиллаштириш масалалари юзасидан қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди. Қўмита аъзолари томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил ва тўлиқ маълумотлар тақдим этилди.

Тадбир якунида Қўмитанинг 2014 – “Соғлом бола йили”да амалга оширилиши лозим бўлган асосий фаолият йўналишлари юзасидан аниқ мақсадли вазифалар белгилаб олинди. 


Кўришлар сони: 9793

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими