Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Чиқиндилар билан боғлиқ масалалар муҳокамаси

Чиқиндилар билан боғлиқ масалалар муҳокамаси Чиқиндилар билан боғлиқ масалалар муҳокамаси Чиқиндилар билан боғлиқ масалалар муҳокамаси Чиқиндилар билан боғлиқ масалалар муҳокамаси Чиқиндилар билан боғлиқ масалалар муҳокамаси

2014 йил 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбeкистон Рeспубликaсининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаш мавзусига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Девони ходимлари, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар, ишлаб чиқарувчи корхоналар мутахассислари, Экоҳаракат фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисида баён этилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да ҳамда мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш масаласига қаратилди.

Маълумки, мустақиллик йилларида республикамизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларини тартибга солувчи ҳуқуқий асосларни белгилайдиган 20 тадан зиёд қонун ва
150 тадан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳамда чиқиндиларга оид экологик сиёсат юритиш мақсадида 2002 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган бўлиб, унинг асосий вазифаси чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ва улардан хўжалик фаолиятида оқилона фойдаланишни таъминлашдан иборатдир.

Кейинги йилларда республикамизда юзага келган экологик вазият таҳлили шуни кўрсатадики, чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал этмаслик аҳоли саломатлигига жиддий хавф солади ва атроф муҳитнинг ифлосланишига олиб келади. Шу муносабат билан бугунги кунда чиқиндиларни истифода қилиш муаммосини атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг устувор масалалари жумласига киритиш ўринлидир.

Бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда, чиқиндиларни истифода қилиш масалаларидаги айрим ҳуқуқий нормаларни янада такомиллаштириш талаб этилади. Жумладан, чиқиндиларни истифода қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларининг ваколатларини янада кенгайтириш, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини зарарсизлантириш, улардан қайта фойдаланиш, ушбу масалаларда тадбиркорлик фаолияти учун қулай имкониятларни яратиб бериш, соҳага инвестицияларни кенг жалб этишни кўзда тутувчи нормаларни жорий этиш лозим. Шунингдек амалдаги қонунга чиқитсиз технологиялар жорий этилишини, чиқиндилар қайта ишланишини рағбатлантиришга қаратилган аниқ нормалар киритилиши зарурати борлиги қайд этилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланиб, қонуннинг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиққан ва уни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари муҳокамасига киритишни режалаштирган.

Давра суҳбатида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди ҳамда масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 9015

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими