Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмитада қарорлар ижроси муҳокама қилинди

Қўмитада қарорлар ижроси муҳокама қилинди Қўмитада қарорлар ижроси муҳокама қилинди Қўмитада қарорлар ижроси муҳокама қилинди Қўмитада қарорлар ижроси муҳокама қилинди

2014 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Қўмита раиси А.Саидов кириш сўзи билан очиб, Қўмитанинг 2014 йилдаги дастлабки йиғилиши мамлакатимизда 2014 йил “Соғлом бола йили” деб эълон қилинганлигидан келиб чиқиб ўтказилаётганлигига алоҳида эътибор қаратди. Ва муҳтарам Президентимизнинг қуйидаги фикрларини келтирди. “Халқаро ҳамжамият ва тараққий топган мамлакатлар қаторига кўтарилиш учун ҳаракат қилаётган жамият, биринчи навбатда, бугун униб-ўсиб келаётган фарзандларининг ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб ҳаётга кириб боришини ўзи учун улуғ, керак бўлса, муқаддас иш деб билади”.

Қўмита йиғилишида болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясига қаратилган “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Сирдарё, Андижон ва Фарғона вилоятларидаги ижросини таъминлаш мақсадида Қўмита қарорлари юзасидан амалга оширилган ишлар ва белгиланган чора-тадбирларни атрофлича муҳокама этишдан иборат бўлди.

Кўрилган масала юзасидан учта вилоятда бажарилган амалий ишлар ҳақида ҳар учала вилоят ҳокимлигининг мутасаддилари батафсил ахборот бердилар. Берилган маълумотлар асосида мазкур вилоятлар вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялари, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига масъул бўлган муассасалар ва органлар раҳбарларининг Қўмита қарорларида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлари таҳлил этилди. Вояга етмаганлар ишлари учун масъул бўлган идоралар, комиссиялар, ички ишлар бўлимлари томонидан мазкур йўналишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, вояга етмаганлар қаровсизлиги ва назоратсизлигига йўл қўймаслик борасида муайян ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

Шу билан биргаликда берилган ахборотлардан келиб чиқиб, Қўмита аъзолари Қарорларнинг баъзи бандлари тўла бажарилмаганлиги ҳолатларига ҳам эътибор қаратдилар. Масалан, болаларнинг ҳуқуқий билимларини янада оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини янада жонлантиришда замонавий усул ва воситалардан кенгроқ фойдаланиш борасида ҳар учала вилоятда ҳам амалий ишлар қилиниши керак. Вояга етмаганлар ва ёшлар иштирокида содир қилинган жиноятлар мунтазам равишда таҳлил қилиниб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитлари ўрганилиб, келгусида бу каби камчиликларга йўл қуймаслик чораларини кўриш мақсадида умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари раҳбарларига ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратиши лозим бўлади.

“Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг СирдарёАндижон ва Фарғона вилоятларидаги Қўмита қарори ижроси юзасидан йил давомида мунтазам мониторинг ўтказилиб борилиши тавсия сифатида йиғилиш иштирокчилари томонидан таъкидлаб ўтилди.

Қўмита эшитувида Қонунчилик палатаси депутатлари, Қўмитанинг эксперт гуруҳи аъзолари, мутасадди ташкилотлар вакиллари, ННТ ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Иштирокчилар томонидан соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимига оид фикр-мулоҳазалар, амалий таклифлар билдирилиб, очиқ мулоқот тарзида ўтган йиғилиш якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди. 


Кўришлар сони: 9233

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими