Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Репродуктив саломатлик – соғлом авлод гарови

Репродуктив саломатлик – соғлом авлод гарови

2013 йилнинг 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси "Болалар ва ўсмирларнинг репродуктив саломатлиги - соғлом авлод гарови” мавзуидаги сайёр давра суҳбати ўтказди.

Мазкур тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Адлия вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти масъул ходимлари, соғлиқни сақлаш соҳасидаги олий таълим ва илмий муассасалар олимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир иштирокчилари томонидан истиқлолимизнинг илк кунларидан бошлаб Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини барпо этишнинг принципиал янгича ёндашувлари ишлаб чиқилганлиги, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш соҳасида “Соғлом она – соғлом бола” ғояси доирасида кенг қўламли умумдавлат чора-тадбирлари амалга оширилганлиги, оилада ва жамиятда репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни шакллантириш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар ижобий натижалар бераётганлиги таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари томонидан Ўзбекистон аҳолисининг аксарият қисмини болалар ва ўсмирлар ташкил этиб, хозирги кунга келиб 14 ёшгача бўлган болалар сони 8.500.000 дан зиёдни, 15-18 ёшдаги ўсмирлар эса 1.900.000 дан зиёдни ташкил этиши ҳақидаги статистик маълумотлар келтирилди. Мамлакатимизда баркамол авлодни шакиллантиришда болалар ва ўсмир қизларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати соҳага оид давлат дастурларининг қабул қилиниши туфайли янада янги босқичига кўтарилди.

Жумладан, тиббиёт олий ўқув юртлари, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва илмий-тадқиқот институтларининг етакчи ходимлари ва мутахассислари иштирокида мазкур дастурлар асосида мунтазам равишда фертил ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларнинг 100 фоизини камраб олган ҳолда чуқурлаштирилган комплекс тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, оналар ва болаларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология ҳамда педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказлари, акушерлик ва гинекология марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида филиаллари ва барча ҳудудларда болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Республика перинатал маркази ҳамда вилоят, шаҳар перинатал марказлари ташкил этилди.

Ушбу марказлар бугунги кунда энг юқори технологияли тиббий жиҳозлар билан таъминланиши натижасида республикада оналар ва болалар ўлимининг кескин камайишига эришилди.

Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилаётган “Соғлом она-соғлом бола” дастурини амалга оширишда болаларни, айниқса қизларни спортга жалб этиш масаласи алоҳида ўрин тутади. Мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ҳар бир маҳалла, ҳар бир оилага татбиқ этиш учун барча шароитлар яратилмоқда. Ўқувчи болалар ва ёшлар орасида “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” спорт мусобақалари кенг оммалашди. Бугунги кунда республикада миллионлаб ўқувчилар спортга жалб этилмоқда, натижада 2005 йили мамлакатимизда мутлақо соғлом болалар 52,7%ни ташкил қилган бўлса, 2012 йилга келиб бу кўрсаткич 63,2%га эришилди.

Тадбирда асосан болалар ва ўсмир қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилашда рационал овқатланиш, микронутриент ва йод етишмаслигининг олдини олиш мақсадида “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги (2007й.), “Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида”ги (2010й.) қонунларининг қабул қилиниши аҳоли ўртасида тўғри оқатланиш, микронутриент, йод етишмаслиги натижасида келиб чиқадиган ҳолатларининг олдини олишда ижобий самарасини бераётганлигига тўхталиб ўтилди.

Давра суҳбати иштирокчилари болалар ва ўсмирларнинг репродуктив саломатлиги - соғлом авлод гарови эканлиги эътироф этилиб, экологик номақбул ҳудудларда болалар гинекологияси ва эндокринологияси бўлимларини ташкил этиш, уларни малакали кадрлар билан таъминлаш, тиббиёт кадрларининг касбий маҳорати ва билимларини ошириш масаласига эътиборни кучайтириш лозимлигини таъкидладилар.

Шу билан бирга, тадбир иштирокчилари болалар ва ўсмир қизларнинг гинекологик ва бошқа касалланиш кўрсаткичларини аниқлаш методикасини яратиш бўйича умумий норматив ва меъёрий хужжатларни қабул қилиш, олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида болалар ва ўсмирлар репродуктив саломатлик хизматини такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, юқори технологияли ташхис қўйиш ҳамда даволаш усулларини, шунингдек профилактик чора-тадбирларни кенг татбиқ этиш лозимлигига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир якунида муҳокама этилган масалалар умумлаштирилган ҳолда “Соғлом бола йили” давлат дастурига доир амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. 


Кўришлар сони: 16406

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими