Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Фуқаролар мурожаатлари мониторинги натижалари

Фуқаролар мурожаатлари мониторинги натижалари Фуқаролар мурожаатлари мониторинги натижалари Фуқаролар мурожаатлари мониторинги натижалари Фуқаролар мурожаатлари мониторинги натижалари

2013 йил 26 декабр куни Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Омбудсманнинг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси мониторинги натижалари хусусидаги таҳлилий маърузаси тингланди.

Таъкидландики, парламент Омбудсмани идорасига фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили уларнинг сони барқарор равишда ўсиб бораётганини кўрсатди. Бу, биринчи томондан, аҳолининг ижтимоий фаоллиги тобора ўсиб бораётганидан далолат берса, иккинчи томондан эса, жойларда мурожаатлар билан етарли даражада иш олиб борилмаётганлигини кўрсатади. 2013 йилнинг 9 ойи мобайнида Омбудсманга фуқаролардан 8727 та мурожаат, шу жумладан марказий идорага – 7993 та, минтақавий вакилларга 734та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларнинг асосий қисми почта орқали юборилган. Сўнгги вақтларда мурожаатларни электрон почта орқали қабул қилиш амалиёти кенгайиб бормоқда. Омбудсманнинг шахсий қабулида ва Омбудсман Котибияти ходимлари қабулида жорий йилнинг 9 ойи давомида 1489 та мурожаат қабул қилинган. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг 13 та шахсий қабулида 251 та фуқаро қабул қилинди. 152 та шикоят ва аризлар назоратга олинди ҳамда кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга юборилди. 99 та ариза бўйича оғзаки тушунтиришлар берилди.

Фуқароларнинг шикоятларида кўтариладиган муаммоларнинг таҳлили кўрсатганидек, уларнинг аксарияти шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва бошқа ҳуқуқларни таъминлаш билан боғлиқ. 2013 йил май-июль ойларида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили идораси ходимлари томонидан жойларда ўтказилган мониторинг тадқиқотида Бош прокуратура, ИИВ, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, “Ижтимоий фикр” маркази, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши мутахассислари иштирок этдилар. Мониторинг ушбу соҳада муаммолар борлигини аниқлаш имконини берди.

Мониторинг тадқиқоти натижалари фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга нисбатан янгича ёндашувни шакллантириш заруратини тасдиқлайди. Бугунги кунда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат органларининг бевосита вазифасига, мурожаатлар эса давлат ва фуқаро бўлмиш шерикларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишлари шакллари ва механизмларидан бирига айланиши лозим. Шу боисдан йиғилиш иштирокчилари фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш, уларни кўриб чиқишнинг янги самарали шакллари ва йўлларини топиш ҳуқуқий фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади, деган якуний фикрни билдирдилар.  


Кўришлар сони: 7804

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими